Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 493.73 Kb.
bet1/123
Sana13.02.2023
Hajmi493.73 Kb.
#1192764
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
БИОЭТИКА МОДУЛ МАЖМУА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ






«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўқув ва тарбиявий ишлар
бўйича директор ўринбосари
________ Ph.D._ М.Т. Ботиров
«_____» _____________2020 й.



ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ КАФЕДРАСИ


БИОЭТИКА
МОДУЛИНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ


МАЖМУАСИ




ФАРҒОНА - 2020
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ФАРҒОНА ФИЛИАЛИ






«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўқув ва тарбиявий ишлар
бўйича директор ўринбосари
________ Ph.D._ М.Т. Ботиров
«_____» _____________2020 й.



ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ КАФЕДРАСИ


БИОЭТИКА
МОДУЛИНИНГ ИШЧИ ДАСТУРИ

Билим соҳаси:

500000



Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

Таълим соҳаси:

510000

Соғлиқни сақлаш

Таълим йўналиши:

5510300

Тиббий профилактика иши





ФАРҒОНА - 2020
Мазкур Модулнинг ишчи ўқув дастуриЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълими муассасалараро Мувофиқлаштириш кенгашининг 2020 йил “25” августдаги 2-сонли баённомаси билан маъқулланган Модул дастури асосида тайёрланган.
Тузувчи:


Исоқов Э.З. Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни таншкил этиш ва бошқариш кафедраси мудири, т.ф.д.


Тақризчи:

Ашурова М.Д. Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.н.


Модулнинг ишчи ўқув дастури кафедранинг 2020 йил 26 август 1-сон йиғилишида муҳокамадан ўтган ва Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали Услубий кенгашига тасдиқлаш учун тавсия этилган. (Баённома № 1


Ўқув-услубий кенгаши томонидан “27” август 2020 йилда маъқулланган ҳамда тасдиқлаш учун филиал илмий кенгашига тақдим этилган. Протокол №1
Модулнинг ишчи ўқув дастури ТТА Фарғона филиали Илмий Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2020 йил “28” август “1”-сонли баённома).

Таълим сифатини назорат


инспекцияси бошлиғи _______________ т.ф.н._ Ф.Х. Расулов

Тиббий-профилактика ва


жамоат саломатлиги
факультети декани_______________ т.ф.н. Т.З. Ҳамрақулов

Кафедра мудири _______________ т.ф.д. Исоқов Э.З.


1. Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Ушбу модул дастури Тиббий профилактика иши йўналиши талабаларига1-семестр учун 1,5 кредит ажратилган бўлиб, семестр якунида синов билан якунланади.
Ўзбекистоннинг ривожланишидаги Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишларидан бири ижтимоий соҳани ривожлантириш бўлиб, бу мамлакатда соғлииқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришни ҳам назарда тутади.
Бу борада асосий мақсад фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини амалда таъминлашдан иборат.
Ҳуқуқий жамият, демократик давлатнинг шаклланиши, бозор иқтисодиёти мехнизмларининг ижтимоий соҳада ҳам жорий қилиниши бошқа касб вакиллари каби тиббиёт ходимларининг олдига янги вазифалар, талаблар қўяди. Ҳозирги даврда тиббиёт ходимларининг эркин, самарали фаолият олиб боришлари учун фақат ўзининг ихтисоси бўйича яхши, тўлақон билимга эгалик ва тегишли кўникмаларни ўзлаштириш етарли бўлмай, булардан ташқари тиббий фаолият билан боғлиқ аҳлоқий-этик, ҳуқуқий меъёрларни билиш талаб этилади. Бинобарин, айни мазкур меъёрлар талабларини лозим даражада ёки умуман бажармаслик фуқаролар томонидан тиббиёт ходимларининг фаолиятига нисбатан асосли жиддий эътироз, норозиликларнинг вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Ушбу муаммонинг ечимида биоэтика фани бўйича билим, кўникмларга эга бўлиш муҳим аҳамиятга касб этади.
Биотика фанлараро тадқиқотлар соҳаси бўлиб, кенг маънода у тириклик этикаси сифатида талқин этилиши мумкин. Биотика инсон ҳаёти ва соғлиғи бўйича фанлар синтези бўлиб, ҳаётий қадриятларнинг барча жабҳаларини ҳимоя қилиш унинг мақсадидир. Тирик табиат ва инсоннинг ҳулқ-атворини маънавий қадриятлар, тамойиллар нуқтаи назаридан тизимли ўрганиш
биоэтиканинг предметини ташкил этади.
Биоэтика фани замонавий фан-техника ютуқларининг тиббий амалиётгакенг жорий қилинаётган шароитда инсон ҳаракатларини тизимли равишда таҳлил қилиш, инсонпарварлик ва аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш учунянги тамойилларни яратиш, одамлар ва ҳайвонларда ўтказиладиган биологик,тиббий тадқиқотларга нисбатан аҳлоқий-ҳуқуқий, ижтимоий-маънавий асосларни шакллантириш орқали фуқароларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни
такомиллаштириш, амалиётда йўл қўйилаётган нуқсонларни бартараф этишдаалоҳида аҳамиятга эга.
Модул бакалавр босқичи 1- семестрдаўқитилади ва талабаларнинг шудаврда ва кейинчалик бакалавриатура босқичида оладиган билимлари учун асос бўлиб хизмат қилади. Тиббиётнинг фалсафий ва биоэтикавий асосларинибилиш шифокор шахсида тадқиқотчилик ва клиник амалиётининг фалсафий ва 4методологик маданиятини шакллантиради, ҳамда талабаларда бир вақтнинг ўзида ҳам алоҳидалик, ҳам универсаллик хусусиятларини ривожлантиради.

Download 493.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling