28
4-илова
Бемор учун маълумот
СЧЙИ нима?
СЧЙИ бу сийдик чиқариш йўлларининг яллиғланиш касалликлари бўлиб,
уларни турли
микроорганизмлар келтириб чиқаради. Ҳомиладорликнинг ўзи
СЧЙИ ривожланиш
хавфини оширади.
СЧЙИ қандай кечади?
СЧЙИ қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: оғриқли,
тез-тез сийиш, қов усти
соҳасида оғриқлар, иситма, қалтираш, қорин ва бел соҳасида оғриқлар.
СЧЙИ симптомсиз (яширин) кечиши мумкинми?
Ҳа. Бундай ҳолатларда симптомсиз бактериурия ташхиси қўйилади,
яъни сийдикнинг
таркибида бактериялар мавжуд, аммо ҳеч қандай симптомлар кузатилмайди. Симптомсиз
бактериурияни аниқлаш ва ўз вақтида даволаш учун ҳомиладорликнинг 12
хафталик
муддатида сийдикни бактериологик экмага жўнатиш тавсия этилади.
СЧЙИ нима учун хавфли?
СЧЙИ сепсис, қоғаноқ пардалари яллиғланиши, муддатидан олдин туғруқлар, ҳомила
кечикиб ривожланиши, буйрак етишмовчилиги, оналар ўлими ёки ҳомила нобуд бўлиши
каби асоратлар ривожланиши мумкин.
СЧЙИ симптомлари кузатилганда, нима қилиш керак?
Зарур текширувлар ва даволаш курси бўйича тавсиялар берадиган
акушер-гинекологга
мурожаат қилишингиз керак бўлади.