Ўсмирлaрдa девиaнт хулқ-aтвор сaбaблaри


Download 26.62 Kb.
Sana22.06.2023
Hajmi26.62 Kb.
#1648177
Bog'liq
ЎСМИРЛAРДA ДЕВИAНТ ХУЛҚ-AТВОР СAБAБЛAРИ


ЎСМИРЛAРДA ДЕВИAНТ ХУЛҚ-AТВОР СAБAБЛAРИ”
Aннотация: Ушбу мақолада ҳозирги кунда жамиятимизда ёшлар ўртасида кенг тус олаётган девиант хулқ-атворниг содир бўлиши, девиантликнинг турлари, келиб чиқиш сабаблари ва унга қарши профилактик чоралар ҳақида сўз юритилади.
Калит сўзлар: Девиант хулқ-атвор, девиант хулқ-атвор турлари, қоннуни бузиш, тарбия, гиёҳвандлик, алкогализм, аномия, стресс ,соcиал меёр
Abstract: This article talks about the occurrence of deviant behavior, types of deviance, causes of origin and preventive measures against it, which is widespread among young people in our society today.
Key words: Deviant behavior, types of deviant behavior, breaking the law, education, drug addiction, alcoholism, anomie, stress, social norms
Аннотация: В данной статье говорится о возникновении девиантного поведения, видах девиантности, причинах возникновения и мерах профилактики против нее, которая на сегодняшний день получает широкое распространение среди молодежи в нашем обществе.
Ключевые слова: девиантное поведение, виды девиантного поведения, правонарушение, воспитание, наркомания, алкоголизм, аномия, стресс, социальные нормы.
Мамлакатимизда ўсмирлар ўртасида девиант хулқ-атворни бартараф этиш борасида давлат ва жамоат идоралари ўзларига берилган ваколат доирасида самарали фаолият юритиб келмоқда. Давлат ва жамоат идоралари зиммасига ўсмирлар ўртасида ахлоқий тамойилларга мос келмайдиган хулқ-атворнинг мавжуд бўлиши ва кенг тарқалишига олиб келувчи омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, тарбияси оғир вояга етмаганларга алоҳида таълим-тарбия бериш ва шунга ўхшаш вазифаларни амалга ошириш юклатилган. Ўсмирлар ўртасида девиант хулқ-атворли вазиятларни олдини олиш борасидаги фаолиятнинг вазифалари, ваколатлари, йўналишлари, тамойиллари ва мазмунига қараб унда иштирок этадиган давлат ва жамоат ташкилотларини умумий ваколатли органлар, ихтисослашмаган органлар, қисман ихтисослашган органлар, ихтисослашган органлар каби турларга классификацияланади.
Бугунги замонавий шароитда ўсмирлар хулқ-атвори мотивларини барқарорлаштириш мақсадларини режалаштириш жараёнида илгари мавжуд бўлган андозалар, хулқ-атвор, ва тафаккур моделларидан қуруқдан-қуруқ нусха кўчириш, баъзи бир жозибадор бўлиб кўринадиган хорижий тарбия тизимларини ўзлаштириб олиш яхши натижа бермайди. Бунда замонавий тарбия моделларини ишлаб чиқиш, ўсмирлар ҳаётидаги глобаллашув даври билан боғлиқ долзарб муаммоларини ечишга қаратилган янги, инновацион чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда замонавий жараёнларга тарбиявий жиҳатларни мослаштириш, бу жараённинг янги, рағбатлантирувчи шаклларини, ўсмирларни ижтимоий-маънавий ҳаётга ижтимоийлашуви ва интеграциялашувнинг янги-янги қоидаларини яратиш бўйича режали иш олиб бориш талаб этилади.
Ўсмирлар хулқидаги салбий жиҳатларни олдини олишда олиб бориладиган жараёнларнинг замонавийлашуви ва либераллашуви бу воқеликда иштирок этадиган давлат ва жамоатчилик субъектлари масъулиятини ошириш билан бирга, бу жараёнга доир зарур бўладиган барча қонун-қоидалар, кўрсатмаларга амал қилинишига ҳамжиҳатликда иш олиб борилиши талаб қилинади. Бу жараёнда олиб бориладиган дастурий ишларда янгиликлар, инновацион ёндошувлар мустаҳкам жой олиши лозим. Шунинг билан биргаликда ўсмирларнинг онгига четдан суқилиб кирадиган ёт ғоялар, номаъқул-номақбул хатти-ҳаракатларга ундайдиган даъватларнинг кириб қолишига йўл қўйилмаслиги лозимдир.
Ўсмирлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ишларни ташкил этишда оммавий ахборот воситалари, маданият, ижодий, дам олиш ва спорт муассасалари, меҳнат бандлиги ва ижтимоий таъминот идоралари ва бошқалар бу борада ихтисослашмаган субъектлар ҳисобланади. Улар ўзларининг фаолияти давомида вояга етмаганларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этиш, ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлашда иштирок этади ва шу аснода вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларини олдини олишга ёрдам беради.
Қ.Қуронбоевнинг таъкидлашича, “Оила, мактаб ва маҳаллада барқарорлашган юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар теран тафаккурли баркамол шахсни вояга етказади. Бугунги ёшларимизни аждодларимизга муносиб авлод қилиб тарбиялаш, муқаддас қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ҳурмат қилишга ўргатиш, мамлакатимиз истиқболи ва тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган, иймон-эътиқоди мустаҳкам, иродаси бақувват фарзанд қилиб тарбиялашда ота-оналар, маҳалла, жамоат ташкилотлари, таълим муассасаларининг ҳамкорлиги изчил ва тизимли равишда олиб боришни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Ўсмирлар ўртасида девиант-хулқ-атворни барқарорларштириш, улар ўртасидаги турли ҳуқуқбузарликларни олдини олишда қисман ихтисослашган субъектларга ижтимоий хизматлар, таълим-тарбия, ёшлар, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш, назорат-тафтиш ва маслаҳат, коворкинг ташкилотлари киради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўсмирлар ўртасида ҳуқубузарликларни олдини олишнинг ихтисослашган субъектлари ҳисобланади. Улар ҳуқуқбузар ўсмирлар билан тўғридан-тўғри тарбиявий ва профилактика ишлари олиб боради. Булар суд, прокуратура, ички ишлар, адлия органлари ва бошқа муассасалардир.
Ўсмирлар билан ишлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оила ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа бир қатор институтлари ҳам фаол равишда шуғулланадилар. Чунки, мазкур ташкилотлар вояга етмаганлар билан ишлашда жамоатчиликни жалб этиш, давлат органларига бу борада кўмакчи бўлиш борасида кенг қамровли, дастурий ишларни олиб борадилар. Улар вояга етмаганлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликлар ва ножўя хатти-ҳаракатларни олиб бориш ҳолатларини олдини олиш юзасидан манфаатдор ҳисобланади.
Ўсмирлар ижтимоий турмуш тарзини соғломлиги билан шуғулланувчи муҳим институтлардан бири вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялари ҳисобланади. Вояга етмаганлар билан ишлашда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар бирламчи ва мувофиқлаштирувчи идоралар ҳисобланади. Мазкур комиссиялар вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳолатлари ва ҳуқуқбузарликлар содир этишларига қарши профилактик чора-тадбирларни амалга оширади, ўсмирларнинг тегишли ҳуқуқлари ва ижтимоий манфаатларини рўёбга чиқаришда фаол иштирок этади. Ушбу комиссиялар ўсмирлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича профилактика тадбирларини амалга оширувчи органлар иш тажрибасини умумлаштиради ва тарқатади.
Шунингдек, мазкур идоралараро комиссия ўз фаолиятида ўсмирларнинг ҳуқуқбузарлик содир этишлари бўйича сабабалар ва шарт-шароитларни ўрганиш ва таҳлил этиш ишларини олиб боради, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида устувор йўналишлар, ёндашувлар, дастурий чора-тадбирлар, лойиҳалар, “йўл хариталари”ни ишлаб чиқади. Шунинг билан биргаликда комиссия ўсмирларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади, уларнинг маънавий-ахлоқий муҳитида содир бўладиган турли салбий вазиятларни олдини олиш юзасидан меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишга таклифлар беради.

Ўсмирларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий манфаатларини таъминлаш, уларнинг умуминсоний фазилатлари, ислоҳотлар ва ўзгаришлар кўлами билан боғлиқ воқеа – ҳодисаларга нисбатан лоқайд, бефарқ бўлмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишга йўл қўймаслик, жамиятдаги иллатлар ва ижтимоий муаммоларга қарши доимий кураши каби узлуксиз фаолиятини тарбиялаш мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолияти орқали ҳам намоён бўлади. Оммавий ахборот воситалари ўсмирларнинг ижтимоий воқеликларни теран англаб етишлари, инсон жамият ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, бу борада намоён бўлаётган оламшумул янгиликларни ўз онгида тезкор тасаввур этишларида асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади.


Ўсмирларнинг маънавий-ахлоқий ҳаётини барқарорлаштириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва иқтисодий эиҳатдан қўллаб-қувватлашда Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ҳам каттадир. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўсмирларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва ижодий жиҳатдан фаолиятига кўмаклашиш, ижтимоий масъулиятини оширишда муҳим ўрин тутади. Жамиятда нодавлат нотижорат ташкилотлари ёшлар ҳаётида ижтимоий адолат тамойилларини амалда рўёбга чиқариш, бунинг эвазига ижтимоий барқарорликни таъминлаш, таълим, тиббиёт ва экология соҳасидаги учрайдиган долзарб масалаларни ҳал этиш каби фаолиятни ташкил этмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИНИНГ ҚОНУН ҲУЖЖAТЛAРИ ТЎПЛAМИ. — 2006 ЙИЛ № 6. 99-М
2.Ғозийев Е. Ғ “Психология”. Т. 2008 йил.
3.Ғозиев Е.Ғ. “ОНТОГЕНЕЗ ПСИХОЛОГИЙAСИ”. НОСҲИР ТAХРИРИ ОСТИДA Т. 2020 ЙИЛ.
4.Менделевич В.Д. “Психология девиантного поведения”. М.:2016 йил
5. Ғ, Умаров Б, Aкрамова Ф. “ЙОСҲЛAРДA ХУЛҚ ОҒИСҲИ ВA ТAРБИЙA БУЗИЛИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИСҲ БЎЙИCҲA ПСИХОЛОГИК МAСЛAҲAТЛAР”. Тошкент.:2015 йил
Download 26.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling