Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш
Ёш оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр
7. Ёш оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш кўпгина давлатлар сингари мамлакатимизда ҳам устувор йўналиш сифатида белгиланган. Бу борада олиб борилаётган давлат сиёсати самарадорлигини қуйидаги кўрсаткичларга таянган ҳолда таҳлил этиш мумкин: ёш оилалар сони, умумий оилаларга нисбатан % ҳисобида; кам таъминланган, уй-жойга муҳтож, янги уй-жой билан таъминланган ёш оилалар сони; 33 ёш оилалар ўртасида қайд этилган никоҳлар сони, (қонуний ва ноқонуний никоҳлар ва оталикни белгилаш ҳолатлари сони); ёш оилалар ўртасида қайд этилган ажралишлар сони, жами ажримларга нисбатан % ҳисобида (ФҲДЁ ёки суд орқали); қайд этилган эрта (давлат қонунчилигига кўра) турмуш қурганлар сони, умумий ёш оилаларга нисбатан % ҳисобида (уларда қайд этилган туғруқлар); ёшларни турмушга тайёрлашга ҳамда ёш оилаларни ҳаётий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда ушбу тадбирлар билан қамраб олинган ёшлар сони; ипотека кредитини олишга ҳужжат топширган ёш оилалар сони, (кредит олганлар ва рад этилганлар); истеъмол кредитини олишга ҳужжат топширган ёш оилалар сони, жами мурожаат қилганларга нисбатан % ҳисобида (кредит олганлар ва рад этилганлар); боқувчисини йўқотган ёш оилалар сони. Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ҳар бир давлатнинг ёшларга оид сиёсати ўзига хос бўлиб, мамлакатдаги мавжуд сиёсий ижтимоий-иқтисодий, маданий ва демографик вазиятлардан келиб чиқади. Юқорида берилган кўрсаткичлар умумий характерга эга бўлиб, доимий такомиллаштиришни талаб этади. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда уларни ўзгартириш ёки қўшимча кўрсаткичларни ишлаб чиқиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги СҚ-361-IV-сонли қарори, шунингдек, илмий тадқиқот, социологик сўровлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги индикаторлар тизими ишлаб чиқилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling