Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумот учун
Иккинчидан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун
тўгарак ташкил этган ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш тизимининг мавжуд эмаслиги тўгаракларга ўқувчи-ёшларни жалб қилиш жараёнига таъсир ўтказмоқда. Хусусан, Халқ таълими вазирининг “Умумтаълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ва ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, умумий ўрта таълим муассасаларида маданий-маърифий йўналишдаги тадбирлар ҳамда турли тўгарак, секция ва клуб фаолияти йўлга қўйилган. Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларига ўтган ҳар 10 соат дарси учун ҳафтада бир соат тўгаракларда дарс ўтиш белгиланган бўлиб, бунинг учун ўқитувчиларга қўшимча устама тўлаш тизими йўқ. Бу эса ўқитувчиларнинг тўгаракларга ўқувчиларни кенгроқ жалб қилишга салбий таъсирини ўтказмоқда. Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун самарали механизмнинг мавжуд эмаслиги кузатилмоқда. Хусусан, хозирги вақтга қадар фаолият юритиб келаётган Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасалари бошланғич ташкилотларининг самарадорлигининг паст даражада эканлигидир. Маълумот учун: бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан: университет — 28 та; институт — 47 та; 54 академия — 3 та; консерватория — 1 та; филиал — 26 та; хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та; нодавлат ОТМ — 24 та. Мазкур ОТМ лардан 111 тасида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолияти ташкил этилган, қолган 48 та ОТМ ларида бошланғич ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилмаган. Шунингдек, 2021 йил 22 январь куни Самарқанд Давлат университети ҳузурида Ўзбекистон талабалар ассоциацияси ташкил этилиб, Самарқанд давлат университетидан алоҳида хона ажратилди. Ўтган давр мобайнида ассоциация республикамиздаги 70 та олий таълим муассасасида таълим олаётган 1000 нафарга яқин талабани қамраб олган. Шунингдек, сўнгги йилларда ОТМларда талабалар сонининг кўпайиши улар билан ишлаш тизимини қийинлаштирмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 – 2021 ўқув йилида республикамиздаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар жами 571,5 минг нафарни ташкил этган. ўғил болалар – 311,5 минг нафар қиз болалар – 260 минг нафар Юқорида келтирилган салбий тенденциялар таҳлилидан келиб чиқиб, қуйидаги прогнозларни илгари суриш мумкин: Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling