Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёшлaрнинг бўш вaқтини сaмaрaли тaшкил этишга тaъсир кўрсатувчи oмиллaрни тадқиқот натижаларига асоаланган ҳолда, қуйидагича таснифлаш мумкин
49 2.2. Ёшлaрнинг бўш вaқтини сaмaрaли тaшкил этишга тaъсир кўрсатувчи oмиллaр Ёшларга оид давлат сиёсати – бу, давлатнинг ёшларга, ёшлар ташкилотларига муносабати бўлиб, қонун чиқарувчи, ижроия, суд-ҳуқуқ соҳаларида ўз ифодасини топади. Бу сиёсатнинг мазмун-моҳиятида ёш авлоднинг камол топиши учун ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароит яратиб бериш, уларнинг ҳаётда ўз йўлини танлаб олишлари, интеллектуал, маънавий ва жисмоний жиҳатдан камол топишини таъминлаш, ёшларнинг ижодий иқтидор ва салоҳиятини уларнинг ўзлари ҳамда мамлакат манфаатлари йўлида рўёбга чиқариш асосий ўрин тутади. Ёшларга оид давлат сиёсати анъанавий ижтимоий сиёсатдан фарқли равишда компенсацияловчи механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан чекланмайди. У ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бир вақтда, ёш авлоднинг меҳнат ва ижодий фаолиятида намоён бўлувчи фаол инновацион ва ишлаб чиқариш аспектларини қамраб олади. Бу – ёшларга оид давлат сиёсатига жамиятнинг муҳим ресурсларидан бирини ривожлантириш йўли сифатида қарашни талаб этади. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, бозор иқтисодиётига асосланган фуқаролик жамиятини қуриш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бир қисми бўлиб, моҳият ва мақсадига кўра, маънан ва жисмонан баркамол авлодни тарбиялашдан иборатдир. Ёшлaрнинг бўш вaқтини сaмaрaли тaшкил этишга тaъсир кўрсатувчи oмиллaрни тадқиқот натижаларига асоаланган ҳолда, қуйидагича таснифлаш мумкин: Меъёрий-ҳуқуқий омил; Дастурий таъминот омили; Инфратузилма омили; Молиялаштириш омили; Кадрлар салоҳияти ва таъминоти омили; 50 Ёшларнинг қамров даражаси омили. Қуйида юқоридаги омилларнинг ҳар бирига қисқача тўхталинади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида тизимли амалий саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганига қарамасдан, ушбу йўналишда кўплаб муаммолар сақланиб турибди. Хусусан, ёшларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланиши камайиш тенденциясига эга. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти таҳлилларига кўра, бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари ўзларининг бўш вақтларини бадиий китоб ўқиш ва илм ўрганиш (17%), телевизор томоша қилиш ва радио тинглаш (14%), қўшимча ишлаш, маблағ орттириш (14%), интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, компьютер ўйинлари ўйнаш (13%), спорт, фитнес билан шуғулланиш (12%), сайр қилиш ва дўстлар билан учрашиш (9%), диний билим олиш (8%), хорижий тилларни ўрганиш (7%), кафе, ресторан, чойхона ва дискотекаларга ташриф буюриш (3%) ҳамда кино, театр, музейларга бориш (3%) орқали ўтказмоқдалар. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида қуйидаги муаммо ва камчиликлар мавжуд. Бугунги кунда республиканинг кўплаб туман ва шаҳарларида ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун зарур инфраструктура етарли эмаслиги мазкур соҳада давлат дастурлари самарадорлигини оширишга салбий таъсир қилмоқда. Биринчидан, зарур инфраструктураларнинг таъмир талаб аҳволдалиги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда. 51 Хусусан, республикада 826 та маданият марказларининг 279 таси, ҳудудлардаги 1 700 та спорт иншоотларидан 702 таси (41 фоиз) таъмир талаб аҳволдалигича қолмоқда. Иккинчидан, ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилувчи инфраструктураларнинг тўлиқ фаолият юритмаётганлиги таъсир ўтказмоқда. Хусусан, ҳозирги кунда вилоятлар, туман ва шаҳарларда 247 та маданият ва истироҳат боғлари мавжуд бўлса, шулардан 59 таси фаолият юритмаяпти. Ёшларнинг бўш вақтни мазмунли ўтказишда китобхонлик танловлари даражасининг пасайиши кузатилмоқда. Китобхонлик танловлари иштирокчиларнинг ёш тоифасининг тўғри шакллантирилмаганлиги ёшларни китобхонлик танловларга жалб қилишда иштирокчилар сонининг камайишига олиб келмоқда. Хусусан, “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури” қабул қилиниб, ҳар йили “Ёш китобхон” республика танлови ўтказилиб келинмоқда. Мазкур танлов 14 ёшгача, 15-20, 21-30 ёш тоифаларига бўлинган. Мазкур танловнинг 2017 йил саралаш босқичларида жами 250 минг киши, 2018 йилда 720 минг киши, 2019 йилда 1210 минг кишини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 300 минг кишини ташкил этган. Иштирокчилар сонининг камайишига 15-20 ёш тоифасида иштирок этувчилар орасида мактаб ўқувчилари ва ОТМ талабаларининг аралаш тартибда иштирок этиши сабаб бўлмоқда. Мазкур ёш тоифасида доим ОТМ талабалари ғолибликни қўлга киритиб келиши ўқувчи-ёшларнинг танловда иштирок этишга бўлган қизиқишларининг камайишига олиб келмоқда. Умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил қилинган тўгаракларга қамров даражаси пастлигича қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача 52 ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5712-сонли фармонининг 2-иловасида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари қайд этилган. Мақсад кўрсаткичларининг 4-бандида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва бешта муҳим ташаббусни амалиётга кенг татбиқ этиш бўйича аниқ мақсадлар белгиланган. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling