Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

Буюк Британияда ёшларнинг бўш вақтини ташкил этишда янги шаҳар 
корпорациялари, минтақавий сув ресурслари ва миллий боғларни бошқариш 
каби давлат органлари ҳам муҳим рол ўйнайди. Бу ташкилотларнинг барчаси 
ёшлар учун экстремал дам олиш базасини ривожлантиришда ҳар қандай 
тадбирнинг ташаббускори бўлиш учун етарли ваколатга эга. 
Буюк Британиянинг маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, 
ёшларнинг спорт заллари, бассейнлар, боғлар, болалар майдончалари
кутубхоналар, пляжлар ва бошқаларга эркин киришини таъминлаш бўйича 
тадбирларни амалга оширади. Бундай кириш фақат пуллик, яъни солиқ тизими 
орқали молиялаштирилади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимият органлари 
кенг кўламли пуллик хизматларни тақдим этадилар: бассейнлар, ўйин 
1
Медведева Н.В., Шишлова А.И. Организации досуга молодёжи на муниципальном уровне: теория и 
практика. – М., 2019. – С.62. 
2
Зарубежный опыт организации досуга молодежи. – М., 2020. – С.25. 


68 
майдончалари, гольф майдончалари, қайиқ станциялари, театрлар, спорт 
мажмуалари ва бошқалар. Ушбу хизматлар нархининг катта қисми 
субсидиялар ҳисобидан қопланади. 
Ёшларнинг бўш вақти, дам олиши, таълим, санъат ва маданият 
соҳасидаги тадбирларни ташкил этишда Англияда маҳаллий ҳокимият 
органлари муҳим рол ўйнайди. Улар буни спорт клублари, соғломлаштириш 
марказлари, мактаблар, коллежлар, санъат галереялари, музейлар, концерт 
заллари ва кутубхоналар тизими орқали амалга оширадилар. Ёшлар ва бутун 
ҳудуд аҳолисининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш таълим тизими 
орқали амалга оширилмоқда, бироқ барча хизматларнинг йиғиндиси маҳаллий 
ҳокимият органлари ва кўнгилли спорт ташкилотларининг биргаликдаги 
фаолияти натижасидир
1

Ёшларнинг бўш вақтларини ташкиллаштириш борасида Германия 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling