Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Германия католик ёшлар Федерацияси (БДКЖ)


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

Германия католик ёшлар Федерацияси (БДКЖ) 17 та католик ёшлар 
уюшмаларининг ташкилоти ҳисобланади. Унинг энг муҳим вазифаси 
сиёсатда, дин соҳасида ва жамиятда ўз аъзоларининг манфаатларини 
ифодалашдир. Aсосий мақсадлардан бири аъзо ёшларнинг бўш вақтларини 
ташкиллаштириш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратишдир. 
Қишлоқ ёшлари федрацияси (БДЛ). Федерация қишлоқ жойларда 
яшовчи 100 мингга яқин ёшларни бирлаштиради. БДЛнинг асосий мақсади – 
қишлоқ жойларида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва 
бунинг учун шарт-шароитларни яратиш. Улар мамлакатда ёшларни касбий, 
сиёсий ва маданий жиҳатдан юксалтириш, билим ва дунёқарашларини 
оширишга интилади. 
Ишчилар фaровонлиги федерал ёшлар ташкилоти (AWО) мустақил 
болалар ва ёшлар ассоциацияси ҳисобланади. Ташкилот 1978 йилда ташкил 
этилганидан буён ихтиёрий тарзда ишчи ёшларнинг бўш вақтларини 
ташкиллаштириш учун турли конференциялар, семинарлар ва учрашувлар 
ташкил этади. 
Deutsche Bläserjugend (ДБЖ) немис мусиқа ассоциацияси (уюшмаларида 
27 ёшгача бўлган 350 000 га яқин болалар ва ёшлар мавжуд) маданият, таълим, 


70 
ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, халқаро ёшлар масалалари 
бўйича семинар-тренинглар ташкил қилади. 
Бундан ташқари, Немис кар ёшлари уюшмасининг асосий мақсади 
имконияти чекланган фаол ёшларнинг эркинлигини таъминлаш, уларнинг 
манфаатларини жамиятда рўёбга чиқариш, уюшма атрофида бирлаштириш ва 
бўш вақтларини ташкиллаштиришга ёрдам бериш ҳисобланади.
Бундан ташқари Германияда болалар ва ёшларнинг бўш вақтларини 
мазмунли ташкил қилиш бўйича Berliner Freizeitzentrums FEZ – Берлин бўш 
вақтни ташкил қилиш маркази мавжуд. Марказда талабалар ва ёшлар бўш 
вақтларида машинасозлик, технология ва бошқа турли хил соҳаларда сабоқ 
олишлари мумкин. Ташкилот таркибида турли ёшдаги болалар ва ёшларнинг 
қизиқишлари ҳисобга олинган ҳолда, ўқув курслари, кўнгилочар тадбирлар 
ташкил этилади. 16 ёшдан катта бўлган ўсмирларга сабоқдан кейин марказда 
ўрганган йўналишлари бўйича иш таклиф қилинади. Бундан ташқари, улар 
интернетдан ахборот тўплаш, видео томоша қилиш ва турли роликлар олиш, 
ИТ соҳасидаги янгликлар билан танишиш имкониятига ҳам эга. Шу билан 
бирга, спорт кўпчилик ёшлар ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Германияда ҳар 
иккинчи ёш спорт клуби аъзоси ҳисобланади. Малумотларга кўра, немис 
ёшлари кун давомида деярли икки соат спорт билан машғул бўлишади. FEZ-
Berlin (дам олиш маркази)да ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш 
имконияти ҳамда турли хил курс ва кўнгилочар атракционлар мавжуд. 
Компания иккита бизнес йўналишига эга бўлиб, улар: болалар ва ўсмирлар 
дам олиши ва турли соҳаларга оид курслар маркази ва давлат мусиқа 
академиясига бўлинган. 
Франция ёшларга оид давлат сиёсатида ёшларнинг бўш вақти ва дам 
олиши масаласи асосий ўрин тутади. Шунингдек, мамлакатда ёшлар 
муаммолари билан шуғулланувчи жамоат ташкилотларига катта эътибор 
қаратилади ва бундай ташкилотлар ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун 
давлатдан моддий кўмак олиш ҳуқуқига эга. Францияда Миллий ёшлар 


71 
кенгаши (Ёшлар масалалари,
спорт ва жамоат ташкилотлари вазирлиги 
бошчилигида) нуфузли ёшлар ташкилоти саналади.
Шунга қарамай, Францияда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат 
сиёсатининг самарадорлиги пастлиги сўнгги йилларда мамлакатнинг кўплаб 
ҳудудларида юз берган ёшлар, хусусан, талабаларнинг норозилик 
чиқишларида намоён бўлди. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling