Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


маданият ва санъатни тарғиб қилиш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

маданият ва санъатни тарғиб қилиш; 
соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш; 
ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил 
қилиш; 
маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш; 
ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий 
саводхонликни ошириш; 
тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш. 
Юқоридаги устувор йўналишларда ишларни муваффақиятли амалга 
ошириш кўплаб муаммоларни тизимли ҳал қилинишига боғлиқ. Хусусан: 
I. Маданият ва санъатни тарғиб қилиш йўналиши. 
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш 
белгиланган: ёшлар етакчиси «Санъат ғунчалари» кўрик танлови, мақом, 
бахшичилик ва эстрада бўйича «Ёшлар овози», «Ёш мусаввирлар» танловлари 
ҳамда «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёт фестивалини ўтказади, 
шунингдек, ёшлар ва болалар театр жамоаларини ташкил этади. 
Бугунги кунда мамлакатимиздаги 800 дан ортиқ маданият марказлари, 
312 та мусиқа ва санъат мактабларига атиги 130 минг нафар ўғил-қиз қамраб 
олинган, мазкур муассасаларнинг аксарияти ўқув қўлланмалари, ноталар 
тўплами, мусиқа асбоблари, мебел ва жиҳозлар билан етарли даражада 
таъминланмаган, яъни бу борадаги мавжуд инфратузилманинг ҳолатини 
қониқарли деб бўлмайди. 
Маълумот учун: мамлакатимизда ўрта-махсус таълим тизимида 3,8 млн нафар ўғил-
қиз таҳсил олади. 
Маданият ва санъат соҳасидаги қамров ҳажми эса, юқорида кўрдикки, 
атиги 130 минг нафарни ташкил этмоқда. 
1
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида. 
19.01.2022 йилдаги ПҚ-92-сон. https://www.lex.uz/docs/5831865  


77 
2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, 
санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот 
технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида 
китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш 
масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат 
Мирзиёев томонидан Маданият вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига 
ҳокимликлар билан биргаликда туман (шаҳар) маданият марказлари ва 
умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, қўшимча 
1,5 мингта тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ташаббускор истеъдодли 
ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида 
бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар 
клублари” ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди. Мусиқа ва санъат соҳасида 
олий маълумотли кадрларни кўпайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. 
Хусусан, 2020 йил 26 май куни
“Маданият ва санъат соҳасининг жамият 
ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПФ-6000-сонли Президент фармони қабул қилиниб, бу борадаги асосий 
вазифалар белгиланди. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling