Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Ўзбекистoндa ёшлaрнинг бўш вaқтини сaмaрaли тaшкил


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

3.2. Ўзбекистoндa ёшлaрнинг бўш вaқтини сaмaрaли тaшкил 
қилишнинг истиқбoлли йўнaлишлaри 
Маълумки, Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати бошқа кўплаб 
давлатлар учун намуна вазифасини ўтай олади. Негаки, ёшлар масаласи 
мустақиллик йилларидан бошлаб, ўтган 30 йил давомида давлат сиёсати 
даражасидан тушмай келмоқда. Мазкур давр мобайнида ушбу соҳада етарлича 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, йирик давлат дастурлари қабул қилинди, 
ижроси борасида эса сезиларли ютуқларга эришилди. Бироқ, тадқиқот 
натижаларидан маълумки, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш 
борасидаги ишларни такомиллаштириш учун қатор илғор хорижий давлатлар 
тажрибаларини таҳлил қилган ҳолда, уларни Ўзбекистонга татбиқ этиш 
заруратга айланган. Аввало, ёшлар сиёсатининг айнан ушбу йўналишида 
илмий ва амалий тадқиқотлар деярли амалга оширилмаган. Шунингдек, бу 
борадаги ишлар алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга 
солинмаган. 
Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, 
улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини 
бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий 
ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида
2022 йилнинг 19 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, ҳар 
бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар 
ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. 
Мазкур қарорида кўзда тутилган вазифалар асосида ёшлaрнинг бўш 
вaқтини сaмaрaли тaшкил қилишнинг истиқбoлли йўнaлишлaрини белгилаб 
мумкин. Унга кўра, республикамиздаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси 


76 
лавозими жорий этилиб, улар ўзига бириктирилган маҳаллаларда фаолиятини 
қуйидаги асосий йўналишларда амалга ошириши белгиланган
1


Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling