Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

тажрибаси муҳим аҳамиятга эга. Германияда ёшлар (22 миллион нафар бўлиб, 
аҳолининг 25 фоизини ташкил этади) “тўғридан-тўғри ёшлар” (14 – 18 ёш) ва 
“ёшлар” (18 – 27 ёш)га бўлинган, чунки у бу ёш гуруҳлари ҳар хил. 
Германияда талабаларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтлари кам бўлади. 
Немис ёшларининг ҳар ўнинчиси ўқиш билан бир вақтнинг ўзида меҳнат 
фаолиятини ҳам олиб боради. Германия ёшларининг 90 фоизи замонавий 
компьютерга эга бўлиб, 80 фоизининг тезкор интернетдан фойдаланиш 
имконияти бор. Университетлардаги аксарият талабалар мутахассисликлари 
ва кейинчалик, ўз соҳалари бўйича қўшимча курсларда таҳсил олишади ва шу 
орқали ўзларини молиявий таъминлайди. Турли соҳаларга қизиққан ёшларни 
бирлаштириш, уларда мустақил фикр юритишни ва ўрганаётган соҳаси бўйича 
етук кадр бўлиб етишишини Германия олий таълим муассасаларининг асосий 
мақсади ҳисобланади. 
Германияда 28 та ёшлар ассоциацияси, 16 та ҳудудий ёшлар 
ассоциацияси ва 7 та филиал уюшмалари мавжуд. Мазкур ташкилотлар 
1
Медведева Н.В., Шишлова А.И. Организации досуга молодёжи на муниципальном уровне: теория и 
практика. – М., 2019. – С.78. 


69 
ёшларнинг кенг кўламли фаоллигини ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли 
ўтказишини қўллаб-қувватлайди.
Масалан, Бавария ёшлар уюшмаси (БЖР) Бавариядаги ёшлар 
уюшмалари ва ёшларнинг ишчи гуруҳидан ташкил топган. Уюшманинг 
мамлакат бўйлаб 103 та шаҳар ва туман ёшлар кенгашлари мавжуд. БЖР 
болалар ва ёшларни ҳимоя қилади ва Бавариядаги барча ёшлар манфаатларини 
ифодалаш учун ёшлар иши ва сиёсатини юритади. Ташкилот 1947 йилда 
ташкил этилганидан буён давлат корпорацияси сифатида Германияда ёшлар 
билан ишлаш соҳасида маслаҳатлар бериш, мувофиқлаштириш, ёшлар 
ишларини режалаштириш, бўш вақтларини ташкиллаштириш ва ўқитиш 
бўйича давлат томонидан юкланган вазифаларни бажаради. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling