Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

III боб бўйича хулосалар
 
Ёшларнинг бўш вақтларини ташкил этиш масаласи Ғарбда икки аср аввал 
кўтарилган, илмий тадқиқотлар бошланган. Ушбу муддат давомида мазкур 
соҳада етарлича илмий тадқиқотлар базаси шаклланган, амалиётда эса улкан 
ютуқларга эришилган. Бугунги ахборот асрида эса турли минтақаларда 
яшаётган ёшлар яқин умумий дунёқарашга, қизиқишларга эга. Демак, бу 
борада илғор хорижий тажрибани мамлакатимизда амалиётга татбиқ этиш ҳар 
қачонгидан ҳам муҳимдир. Зеро, мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизини 
ташкил этувчи қатламнинг бўш вақтларини самарали ташкил қилиш келгусида 
ёшлар сиёсатида кўзланган мақсадларга эришишга имкон беради. 
Ёшлар ўртасида маданият ва санъатни тарғиб қилиш борасидаги 
ишларнинг самарадорлиги жойлардаги маданият марказлари, мусиқа ва 
санъат мактабларининг моддий-техник базаси ва улардан фойдаланиш 
ҳолатини тўлиқ таҳлил қилган ҳолда, уларнинг фаолиятини яхшилашга боғлиқ 
бўлиб қолмоқда. 
Бугунги кунда ёшлар маънавий-ахлоқий дунёқарашига салбий таъсир 
кўрсатаётган ижтимоий тармоқ ва мессенджерларни блоклаш йўлидан бориш 
эмас, балки уларни фойдали, маърифий ахборотлар билан тўлдириш ва уларни 
оммалаштириш заруратга айланди. 
 
 
 
 


83 
ХУЛOСA
 
Ёшлaр мaхсус ижтимoий гуруҳ сифaтидa oлимлaр тoмoнидaн дoимий 
рaвишдa излaнишлaр мaркaзидa турaди, чунки улaр дaвoм этaётгaн 
ўзгaришлaрнинг нoзик кўрсaткичи бўлиб, жaмият тaрaққиётининг 
сaлoҳиятини белгилaйди. 
Мамлакатимизда ҳам аҳолининг қарийб 60 фоизини ташкил этувчи ёшлар 
масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб 
қолаверади. 
Тадқиқот ишида илгари сурилган гипотеза ўз тасдиғини топди, дейиш 
мумкин. Негаки, ёшларнинг бўш вақтларини ташкиллаштириш борасидаги 
барча йўналишлардаги муаммолар, асосан, инфратузилма омилига бориб 
тақалмоқда. Бу борада яна бир оддий мисол: Умумтаълим мактабларининг 
спорт иншоотлари ва анжомлари билан жиҳозланиш кўрсаткичи республика 
бўйича 56 фоизни, жумладан, Сурхондарё вилоятида 12 фоизни, Хоразмда
14 фоизни, Қорақалпоғистонда 15 фоизни ташкил этади, холос. 
Магистрлик диссертацияси доирасида олиб борилган тадқиқот иши 
якунида қуйидаги хулосаларга келинди: 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling