78
Бироқ инфратузилма борасидаги энг асосий муаммолар ҳам айнан спорт
соҳасига тааллуқли.
Жумладан, статистик маълумотларга қараганда,
мамлакатимизда 12 мингдан зиёд спорт иншоотлари мавжуд бўлсада, лекин
ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга қамраб олиш даражаси етарли
эмас. Умумтаълим мактабларининг спорт анжомлари билан жиҳозланиш
кўрсаткичи республика бўйича 56 фоизни, жумладан, Сурхондарё вилоятида
12 фоизни, Хоразмда 14 фоизни, Қорақалпоғистонда эса 15 фоизни ташкил
этади, холос.
2022 йил 23 май куни спортни оммалаштириш ва иқтидорли
спортчиларни тайёрлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор
йиғилишида бирорта спорт тури бўйича маҳаллий
олимлар томонидан на
методика, на дастур ишлаб чиқилганлиги, спорт диетологияси,
фармакологияси,
психологияси, спорт муҳандислиги, кардиомашғулотлар
бўйича республикамизда умуман мутахассислар тайёрланмаётганлиги,
бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида
амалга оширилаётганлиги давлатимиз раҳбари томонидан кескин танқид
қилинди. Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йил якунига қадар 6 миллион
нафар ёшларни оммавий спорт билан қамраб олиш вазифаси қўйилган
1
.
Шунингдек, йил якунигача 508 та маҳаллада кўп
функцияли спорт
майдончалари қурилиши қайд этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: