Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

II боб бўйича хулосалар 
Тадқиқот иши натижалари ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил 
этишга қаратилган ишларни яхлит тартибга солувчи алоҳида ҳуқуқий ҳужжат 
қабул қилинишига эҳтиёж мавжудлигини кўрсатмоқда. Ушбу ҳужжат давлат 
дастури, стратегия, қонун, Президент қарори ва бошқа кўринишда бўлиши 
мумкин. 
Бундан ташқари, бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар учун жорий 
этилган турли соҳалардаги имтиёзларни ўзида мужассам этган ягона меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишга ҳам эҳтиёж сезилмоқда. Мавжуд меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар фақатгина маданият, спорт, фан-таълим соҳаларида 
ўтказиладиган турли хил танлов ва мусобақалар, олимпиадалар 
қатнашувчилари ҳамда давлат мукофоти ва стипендиялар соҳибларига 
таъллуқли. Иқтидорли ёшлар, ёш оилалар ва умуман, барча ёшларга тегишли 
яхлит меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш масаласи ҳам тегишли идоралар 
муҳокамасидан ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлур эди. 
Хулоса қилиб айтганда, асосий муаммолар инфратузилма омилига бориб 
тақалмоқда. Ҳудудларда ёшларга оид инфратузилма қониқарли даражада 
эмас. Жумладан, ёшларнинг маданий савиясини ошириш, бўш вақтини 
мазмунли ташкил этиш учун театрлар, кинотеатрлар, музейлар, кутубхоналар, 
истироҳат боғлари ва бошқа маданият муассасалари сони етарли эмас. 
Аксарият маҳаллалар ва мактабларда ёшларнинг оммавий спорт турлари 
билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар мавжуд эмас. Хусусан, мавжуд 
спорт иншоотлари 1,3 млн ўринга эга бўлиб, мамлакат аҳолисининг фақатгина 
4 фоизини қамраб олади, мактабларининг 24 фоизида спорт заллари мавжуд 
эмаслиги сабабли, ўқувчиларнинг бор-йўғи 25 фоизи жисмоний тарбия ва 
спортга жалб этилган.
Айрим ҳудудларда ёшларнинг сифатли, тезкор ва арзон интернет 
хизматларидан фойдаланиши учун шароитлар етарли эмаслиги уларнинг 
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишига тўсиқ бўлмоқда. 
 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling