Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


  III БOБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛAРНИНГ БЎШ ВAҚТИНИ


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

 


62 
III БOБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛAРНИНГ БЎШ ВAҚТИНИ 
МАЗМУНЛИ ТAШКИЛ ЭТИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ 
ЙЎНAЛИШЛAРИ
 
3.1. Ёшлaрнинг бўш вaқтини сaмaрaли тaшкил этиш бўйичa илғoр 
хoрижий дaвлaтлaр тaжрибaси 
Ёшларга оид давлат сиёсати такомиллаштириш, хусусан, уларнинг бўш 
вақтларини мазмунли ташкиллаштириш илғор хорижий давлатлар 
тажрибасини ўрганишни тақозо этади. Ушбу тажрибаларни таҳлил қилиш, 
Ўзбекистон шароитида татбиқ этиш орқали ижобий натижаларга эришиш 
мумкин. Хорижий давлатларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга 
оширишда ўзига хос усул ва воситалардан кенг фойдаланилади. 
Ёшларнинг бўш вақтини ташкил этишда, айниқса, АҚШ, Европа, Шарқий 
Осиё, шунингдек, умумий жиҳатларга эга бўлган МДҲ давлатлари 
тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. 
Ғарбий Европа ва Америкада саноат инқилоби таъсири остида 
одамларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёт жараёни сезиларли даражада 
ўзгарган. Хорижий мамлакатлар маданиятининг муҳим ютуқларидан бири – 
бу, ёшларнинг бўш вақти ва дам олишининг самарали фаолият кўрсатаётган 
соҳалари мавжудлигидир. Рекреация соҳаси – бу, бўш вақт ва дам олиш 
фаолияти соҳасидаги индивидуал ва ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ, ёшларга 
рекреация хизматларини кўрсатишга қаратилган табиий, моддий-техникавий, 
молиявий ва ташкилий воситалар мажмуи. Шундай қилиб, ушбу соҳа 
таркибига қуйидагилар киради: ҳудудий табиий ресурслар, молиявий 
ресурслар, моддий-техника базаси, ушбу соҳани ташкил этиш ва бошқариш 
тизими, шунингдек, рекреатор-мутахассисларни тайёрлаш тизими
1

Ёшларнинг бўш вақтларини ташкил этиш борасидаги қонунчилик 
асослари Ғарб давлатларининг энг юқори қонун чиқарувчи инстанцияларида 
шакллантирилади ва дам олиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш 
1
Состояние 
и 
проблемы 
развития 
молодежного 
экстремального 
досуга. 
https://studbooks.net/714887/turizm/sostoyanie_problemy_razvitiya_molodezhnogo_ekstremalnogo_dosuga. 
Мурожаат вақти: 25.04.2022. 


63 
федерал ҳукуматларнинг, яъни давлат секторининг ваколати ҳисобланади. 
Улар фаолиятининг асосий нуқтаси – бу, соҳадаги давлат сиёсатини амалга 
ошириш бўйича барча ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини 
мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ёшларнинг бўш вақти ва дам олишини 
самарали ташкиллаштиришнинг миллий режасини ишлаб чиқиш. 
Федерал дам олиш агентликлари бир қатор давлат идоралари негизида 
ташкил этилган бўлиб, уларнинг асосий вазифаси миллий даражада ёшларга 
дам олиш хизматларини кўрсатиш муаммоларини ҳал қилишдир. 
Шундай қилиб, Европа ва Америкадаги давлат секторининг барча 
даражадаги рекреацион агентликлари ўз мамлакатлари ёшларини турли хил 
дам олиш хизматлари билан таъминлаш учун катта ҳажмдаги ишларни амалга 
оширадилар. Ушбу идораларнинг барчасида кўплаб дам олиш масканлари ва 
инфратузилма иншоотлари мавжуд, тегишли дастурлар ишлаб чиқади ва 
амалга оширади. Шу билан бирга, рекреацион соҳанинг бутун давлат 
секторининг барқарор ишлаши учун шарт-шароитларни таъминлайдиган 
асосий ролни маҳаллий маъмуриятлар (муниципалитетлар) ўйнайди. 
Бўш вақтни ташкил этиш бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотлари 
умумий дам олиш ва рекреация секторида ёшларга катта ҳажмдаги турли хил 
дам олиш дастурлари ва хизматларини тақдим этадиган секторни ифодалайди. 
Масалан, америкалик экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Қўшма 
Штатларда ушбу сектор доирасидаги молиявий харажатларнинг йиллик 
ҳажми 15 миллиард доллардан ошади. 
Ушбу секторда кўплаб йирик жамоат кўнгилли ташкилотлари ва 
муассасалари фаолият юритади, масалан, “Boy Skouting” ва “Girl Scouting” 
ёшлар ташкилотлари
1
. Аммо, бундан ташқари, АҚШ ва Канададаги расмий 
ижтимоий институтларнинг аксарияти ёшларга бўш вақтларини ўтказиш ва 
дам олиш хизматларини ташкил қилишни ўз фаолиятининг ажралмас 
атрибути деб билади. Черковлар, клублар, музейлар, касбий уюшмалар, 
1
Скаутинг – бу, бутун дунё бўйлаб ихтиёрий, сиёсий бўлмаган таълим берувчи ёшлар ҳаракати. Ҳаракат 
асосчиси Роберт Баден-Пауэллнинг мақсади, тамойиллари ва услубига мувофиқ, жинси, келиб чиқиши, ирқи 
ёки эътиқодидан қатъий назар, скаутинг ташкилотларига аъзолик ҳамма учун очиқдир. 


64 
ижтимоий хизматлар, спорт уюшмалари, касалхоналар ва бошқалар каби 
жамоат муассасаларининг ташаббуси ва фаол раҳбарлиги билан ташкил 
этилган жуда кўп турли хил катта ва кичик дам олиш бирлашмалари мавжуд. 
Эътиборлиси, бундай фаолият соф ихтиёрийлик асосида амалга оширилади. 
Ушбу кўп сонли уюшмалар фаолиятининг ўзига хос мақсадлари бироз 
бошқача бўлиши мумкин, аммо уларни, шубҳасиз, битта умумий мақсад 
бирлаштиради: ёшларнинг бўш вақтини маданий ва қимматли турларига жалб 
қилиш ва ёшларни камолотга етаклаш орқали жамият манфаатларига хизмат 
қилиш. Бошқача айтганда, ихтиёрий жамоат ташкилотлари фаолияти 
ижтимоий йўналтирилган миссиянинг ёрқин элементини ўз ичига олади. 
Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва муассасаларининг хилма-
хиллигига қарамай, бундай ташкилотларнинг қуйидаги асосий гуруҳларини ўз 
фаолияти объекти бўлиб хизмат қиладиган ижтимоий гуруҳлар турларига кўра 
ажратиш мумкин: ёшлар ташкилотлари (диний ва дунёвий), махсус гуруҳларга 
хизмат кўрсатадиган ташкилотлар, аҳолининг айрим гуруҳларини ижтимоий 
ҳимоя қилиш соҳасидаги ташкилотлар. 
Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ёшларнинг бўш вақтларини оқилона 
тўлдириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда: Карнеги жамғармаси 
маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги 400 дан ортиқ миллий 
ташкилотлар ёш фуқароларга ўз хизматларини тақдим этадилар. Ҳозирда 
ушбу ташкилотлар фаолиятида фақат дам олиш машғулотларига қаратилган 
анъанавий дастурлардан узоқлашиш тенденцияси кузатилмоқда. Эндиликда 
бўш вақтни ўтказиш ва ҳордиқ чиқариш дастурлари шахсни ҳар томонлама 
камол топтириш мақсадида ёш авлодни тарбиялашнинг педагогик 
тамойилларига асосланади. 
АҚШ, Канада, Ғарб, шунингдек, туризм саноати ривожланган бошқа 
мамлакатларда ногиронлар, кам таъминланганлар, хавф остида бўлган 
одамлар, болалар билан ишлашга катта аҳамият берилмоқда, оилавий ҳордиқ 
тушунчаси юқори даражага этган. Музейлар, театрлар ва кутубхоналар 
ногиронларнинг бўш вақтини ташкил этишда катта ишларни амалга 


65 
оширадилар ва кўриш ва эшитиш қобилияти заиф шахсларга қуйидаги 
хизматлар таклиф этилади: 
− Имо-ишора тилларида экскурсиялар. 
− лента экскурсиялари матнлари. 
− ёруғлик сигнализацияси (тилда). 
АҚШда ёшлар ёшларга оид сиёсатннг субъекти, уни ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишнинг бевосита иштирокчиси ҳисобланади. Ҳар бир штатда 
ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида стратегия ишлаб чиқилиб, ушбу 
стратегия ўша штатдаги давлат ва хусусий ташкилотларнинг фаолият турлари 
ва йўналишларини, амалга ошириш керак бўлган дастурларни белгилаб бериш 
билан бир қаторда, иқтисодий ва ижтимоий вазиятни эътиборга олиб, 
штатнинг эҳтиёжларига мувофиқ ёшларни ривожланишига ёрдам беради. 
АҚШда ёшлар ташкилотлари тижорат ва нотижорат ташкилотлари 
кўринишида бўлиб, улар бирор-бир ҳукумат структураларига кирмайди ва 
мустақил равишда ёшлар соҳасида фаолият юритади.
Уларнинг бир қисми давлат қўллаб-қувватлаши (масалан, ёшлар ва 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling