Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


 фоизи фарзандларининг бўш вақтини назорат қилмаслигини


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

80 фоизи фарзандларининг бўш вақтини назорат қилмаслигини, айниқса 
бу ҳолат Тошкент шаҳри (78 фоиз), Зарафшон шаҳри (84 фоиз), Самарқанд 
вилояти Ургут тумани (75 фоиз), Андижон вилояти Асака тумани (75 фоиз) да 
кўп эканлигини кўрсатмоқда. 
Бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини 
оширишнинг долзарб масалалари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 
1. Ёш авлодни мустаҳкам фуқаролик позицияси ва ватанпарварлик руҳида 
тарбиялаш ҳар бир даврда, ҳар бир давлат сиёсатида муҳим ўрин тутади. 
Таълим муассасаларида ўтказилаётган тадбирлар ёшларнинг муаяйн бир 
қисминигина қамраб олишини ҳисобга олганда, адабиёт, санъат ва ОАВ 
имкониятларидан янада самаралироқ фойдаланиш талаб этилади. 
Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида етакчи мутахассис ва олимлар 
иштирокида экспертлар гуруҳи тузиш мазкур йўналишдаги ишларнинг 
самарадорлигини оширишга қаратилган янги илмий асосланган таклиф ва 
чораларни ишлаб чиқиш эҳтиёжини келтириб чиқармоқда. 
2. Жамиятда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ёшларнинг 
ҳуқуқий онгини ошириш борасида ҳам давлат томонидан салмоқли ишлар 
амалга оширилмоқда. Бироқ, бу соҳа мутасаддилари фаолиятини ҳам самарали 
деб бўлмайди. Умумий жиноятчилик кўрсаткичи камайгани ҳолда, айрим тур 
жиноятларда ўсиш кузатилмоқда. Мисол учун, бугунги кунда глобал 
муаммога айланган одам савдоси айрим ҳуқуқий онги шаклланмаган 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3160 сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини 
ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқот хисоботи. 


58 
ёшларимизни ўз домига тортмоқда. Одам савдосидан жабрланганлар ва унга 
қўл ураётганларнинг аксарияти ёшлардир. 
Шунингдек, айрим ёшларнинг турли экстремистик оқимлар таъсирига 
тушиб қолишига ҳам ҳуқуқий онгсизлик асосий сабаб бўлмоқда. 
3. Иқтидорли ва қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг 
ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларини рағбатлантириш борасида амалга 
оширилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқ. Шундай бўлса-да, бу йўналишда 
илмий-техник, ижтимоий фанлар йўналишларида иқтидорли ёшларни 
рағбатлантириш, ёшлар ўртасида ижтимоий лойиҳалар бўйича танловлар 
ўтказиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш этарли даражада эмас. 
4. Ёшлар билан ишлашни бевосита яшаш жойларида ташкил этиш 
масаласи ҳам долзарб. Республика аҳолисининг аксарият қисми қишлоқ 
жойларида яшайди. Бу ёшларимизнинг ҳам катта қисми қишлоқ жойларда 
яшайди дегани. Бироқ тажриба шуни кўрсатадики, айрим мутасаддилар ўз 
ҳудудидаги ёшлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. 
Хусусан, ёшларга оид давлат сиёсатидан келиб чиқиб, турли тарғибот-
ташвиқот ишларидаги камчиликлар, ёшлар муаммоларини ўрганиш, таҳлил 
қилиш, 
истеъдодли 
ёшларни 
рағбатлантириш, 
болалар 
спортини 
ривожлантириш каби вазифаларда талаб даражасида ижро этилмаган. 
Шунингдек, кадрларни танлаш, етакчиларни тарбиялаш масалалари 
оқсамоқда. Айрим раҳбарлар томонидан мансаб вазифасини суиистеъмол 
қилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Ёшлар ташкилотларига бошқа миллат 
вакилларини жалб этишни кенгайтириш масалаларини ривожлантириш лозим. 
Ёшлар ўртасида тадбирлар ташкил этиш бўйича ишлар тўғри йўлга 
қўйилмаган. Бандлик масаласи долзарблигича қолмоқда. Қишлоқ ёшларининг 
оммавий равишда шаҳарларга, хорижга иш қидириб кетиши ҳамон давом 
этмоқда. 
5. Ёшлар ижтимоий ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ижтимоий 
барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада қўйидаги 
муаммоларни ҳал этиш зарур: 


59 
ёшлар сиёсати соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш; 
жойлардаги ёшлар ташкилоти фаоллари малакасини ошириб бориш; 
таълим муассасаларидан ташқаридаги ёшларни ҳам ёшлар ижтимоий 
ташкилотларига жалб этишга эътиборни кучайтириш. 
6. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ёшларга оид давлат сиёсатининг 
устувор йўналиши саналади. Ишсизлик - бугунги кун ёшларининг энг ўткир 
муаммоси. Бу муаммони ҳал этиш жуда кенг қамровли тадбирлар ўтказишни 
талаб этади. Ўтказилаётган меҳнат ярмаркалари бунда яхши самара бермоқда. 
Янги иш ўринлари яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу 
ҳолат муаммонинг ечимига янгича ёндашувларни талаб этмоқда. Ёшларнинг 
қанчаси доимий иш билан банд, қайси ҳудудларда ишсизлар сони юқори, 
уларни иш билан таъминлашнинг қандай интенсив йўллари бор? Бу 
муаммоларга ечим топишни орқага суриш янада кўпроқ ижтимоий 
муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 
7. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг дам 
олишлари, саломатлигини тиклаши учун шароит яратиш. Бу йўналишда 
амалга оширилаётган ишларга мисол қилиб, жаҳонда муқобили йўқ спорт 
ўйинлари – «Универсиада», «Баркамол авлод ўйинлари», «Умид 
ниҳоллари»ни мисол келтиришнинг ўзи кифоя. Аҳоли репродуктив 
саломатлигини яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар халқаро ҳамжамият 
томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Ёшларимиз орасида соғлом турмуш тарзи 
қоидаларига амал қилаётганлар сони ортиб бормоқда. Шунга қарамай, 
бизнингча, бу йўналишда қуйидагиларга эътибор қаратиш зарур: 
давлат ва нодавлат ОАВларнинг ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини 
тарғиб этиш борасидаги фаолиятида узлуксизликни таъминлаш
ўтказилаётган тадбирлар таъсирчанлигини ошириш; 
бу йўналишдаги ишларга ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат 
ташкилотларини кўпроқ жалб этиш. 
8. Бугунги кунда мамлакатимиздаги ёш оилалар жами оилаларнинг 
16%ини ташкил этади. Ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида 


60 
ишлар самарадорлигини ошириш лозим. Уларнинг қанчаси бандлик, соғлиқни 
сақлаш ва турар-жой муаммоси билан тўқнаш келиб турганлигини 
мониторинг қилиб бориш лозим.
9. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ягона мониторинг тизими 
шакллантирилмаганлигини бу йўналишдаги вазифаларни жойларда 
бажарилишининг ҳолати, ёшлар орасида сақланиб қолинаётган муаммолар 
ҳамда уларнинг тенденциялари юзасидан объектив ҳолатни билиш имконияти 
чекламоқда. 
Ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга таъсир қилувчи 
омиллар қаторига қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин
1

бўш вақтни ўрганишнинг назарий-услубий жиҳатлари юзасидан 
тадқиқотлар олиб борилмаганлиги; 
талабаларнинг дарслардан ташқари бўш вақтини ташкил қилишнинг 
назорати жуда паст эканлиги (жорий йилда ОТМ ларда тутор лавозими жорий 
қилинди аммо 100 дан зиёд талабага бир тутор бирктирилган ва бу етарлича 
самара бермайди) ; 
уларни касбга йўналтириш бўйича махсус йўл харитасининг ишлаб 
чиқилмаганлиги; 
талабаларнинг қизиқишлари ўрганилмайди ва уларни шу асосида бўш 
вақтини ўтказиши таъминланмайди; 
талабаларнинг бўш вақтларида ҳар томонлама мазмунли ва фойдали 
ўтказиш учун учун қулай шарт-шароитларнинг мавжуд эмаслиги; 
Маълумотлар таҳлили мамлакатимизда ёшларнинг бўш вақтларини 
ташкиллаштириш борасида етарлича инфратузилма иншоотларини барпо 
этиш заруриятини кўрсатмоқда. 
1
Жалилов А.Т. Ёшлар муаммоларининг амалий талқини: муносабат ва ечимлар // Ёшларга оид давлат 
сиёсатини амалга ошириш стратегияси: мавжуд вазият ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-
амалий конференция. – Тошкент, “Tafakkur bo‘stoni” нашриёти, 2019. – Б.38. 


61 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling