Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр
болалар Миллий қўмитаси, ёшлар тараққиёти Форуми) орқали ўз фаолиятини
олиб бориб, кўпроқ таҳлил ва тадқиқот ишлари билан шуғулланади. АҚШда ёшларга доир дастурлари анъанавий равишда аниқ тармоқларда – соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик ва бўш вақтни ташкил этиш соҳаларида жорий этилади ва амалга оширилади. Аммо, ёшларга оид сиёсат бўйича мутаҳассислар, соҳадаги дастурларнинг сифатига кўпроқ эътибор қаратишга имкон берадиган тармоқлараро ва комплексли қилиш учун фаолият чегарасини кенгайтиришни тавсия этади. Сўнгги йилларда АҚШда давлат ва хусусий секторлар томонидан ёшлар ташкилотларига ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 1,1-1,2 млрд. долларни ташкил этмоқда. Натижада, АҚШда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган зарур инфратузилма ривожланган. 66 АҚШда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишда асосий молиявий ресурслар сифатида нодавлат структуралар – хусусий ва нотижорат жамоатчилик ташкилотларидан фойдаланилади 1 . Америка ижтимоий фанларида бўш вақт тузилиши ҳаёт тарзининг элементи сифатида ижтимоий институтлар, жамиятнинг ижтимоий тузилиши ва маданияти билан ўзаро боғлиқ деган нуқтаи назар анча вақт олдин шаклланган. Бу нуқтаи назар АҚШда миллий миқёсда болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтини ташкил этишга таъсир кўрсатди. Бутунжаҳон бўш вақт ва ҳордиқ чиқариш ташкилоти томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, Қўшма Штатлардаги ўсмирлар ҳозирда бошқа мамлакатлардагига қараганда кўпроқ вақтларини таътилда ўтказишади. АҚШ ёшлари кўпроқ вақтини спорт билан шуғулланиш, мулоқот қилиш, ташқи кўринишига ғамхўрлик қилиш ва мактабдан кейин ишлашга сарфлашади. Америкалик ўсмирларнинг бўш вақтларидан қандай фойдаланишларидаги фарқлар оиланинг этник ёки ижтимоий-иқтисодий келиб чиқишига эмас, балки уларнинг турли тадбирларда қанчалик иштирок этишига боғлиқ бўлади. Оддий америкалик ўсмир кунига 6 соат, ҳафтада 5 кун ва йилига 180 кунни мактабда ўтказади. Мактаблар америкалик болаларга академик таълимдан кўра кўпроқ нарсани беради. Мактаб ўқувчиларининг 80 фоиздан ортиғи мактабдан ташқари спорт, мактаб матбуоти, драматургия, ҳаваскорлик тўгараклари, суҳбатлар, хор, спорт ва бошқа тўгараклар машғулотларида қатнашади. Америкалик ёшлар бўш вақтларида бошқа мамлакатлардаги тенгдошлари каби кўп вақтларини телевизор қаршисида, мусиқа тинглаш ёки компьютер ўйинлари ўйнаш билан ўтказадилар. 14 ёшдан ошган кўплаб ўсмирлар дам олиш кунлари ёки мактабдан кейин фаст-фуд овқатланиш тармоқларида ёки етказиб бериш хизматларида, шунингдек, дўконларда ярим кунлик ишлайди. Баъзи ўсмирлар жамоат ишларини ташкил этишда ёки диний гуруҳларда, кўнгиллилар фаолиятида қатнашадилар. Бошқалари эса Скаутлар 1 Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг айрим жиҳатлари юзасидан халқаро тажриба. ДБА қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш институти. Тизимли тадқиқотлар лойиҳаси. – Тошкент, 2020. – Б.17. 67 каби ёшлар гуруҳларига тегишли бўлиб, улар фуқаролик, ҳунармандчилик, санъат сирларини ўрганадилар, лагер ва бошқа очиқ ҳавода тадбирларни ташкил қиладилар 1 . Ўғил-қизлар тўгаракларида 14 ёшгача бўлган ўсмирлар кўпроқ қатнашади. Масалан, Американинг “Boys and Girls Club” (БГКА) ташкилоти нафақат АҚШда, балки дунёдаги энг йирик болалар дам олиш ташкилотларидан биридир. Ушбу ташкилот ёшларнинг, айниқса, алоҳида ёрдамга муҳтож бўлганларнинг салоҳиятини максимал даражада рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш учун мўлжалланган. Умуман олганда, АҚШда 4000 га яқин шундай клублар мавжуд. Клублар Низоми АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланган 2 . Ташкил этилган БГКА минтақавий хизмат кўрсатиш марказлари ота- оналар ва ёшларга жойлашуви ва машғулотлари нуқтаи назаридан ўзларига мос келадиган тўгарак танлашда ёрдам беради. Одатда кичик маҳаллий клуб кунига 100 – 200 болага, ўртача клуб 350 – 550, катталари эса 350 – 550 нафар ёшларга хизмат кўрсатади. Ҳукуматлар эса бундай ташкилотларга клуб қуриш учун ижарага ёки текинга ер ажратади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling