Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

Маълумот учун: Мамлакатимизда 9349 (айрим маълумотларда – 9255) та фуқаролар 
йиғинлари мавжуд. 
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш 
белгиланган: ёшлар етакчиси мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол 
тенниси, велоспорт, югуриш, шахмат, шашка, бадминтон, камондан отиш 
бўйича мусобақаларни ташкил этади, саломатлик учун 5 000 қадам юриш 
марафони ҳамда «Ёш эколог» акциясини ўтказади. 
1
https://review.uz/uz/post/sportchilarni-professional-tayyorlash-boyicha-yangi-tizim-joriy-etiladi-shavkat-
mirziyoyev-raisligida-otkazilayotgan-yigilishdan-asosiylari
. Мурожаат қилинган вақт: 27.05.2022. 


79 
III. Ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил 
қилиш йўналиши. 
Ёшларни бўш вақтларида ахборот технологияларидан унумли 
фойдаланишини таъминлаш, энг асосийси, уларни интернетдаги зарарли 
хуружлардан асраш долзарб аҳамиятга эга. Қувонарлиси, бугунги кунга келиб 
мактаблардаги компьютер синфлари юқори тезликда бўлмасада, интернет 
тармоғи билан таъминланган. Бироқ аҳоли яшаш пунктларининг мобил 
интернет билан қамраб олинганлик даражаси 87% ни ташкил қилмоқда, холос. 
92-сонли Президент қарорида маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг 
«Бир миллион дастурчи», «Дастурлашга биринчи қадам» лойиҳаларини 
амалга ошириши, киберспорт чемпионати ва «Ахборот технологиялари 
билимдони» танловларини ўтказиши белгиланган
1

IV. Маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш йўналиши. 
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш 
белгиланган: ёшлар етакчиси «Заковат» мусобақаси, «Қувноқлар ва зукколар», 
«Зукко китобхон», «Ёш китобхон», «Ёш китобхон оила», «Хорижий тиллар 
билимдони» ва «Ёш полиглот» танловлари ҳамда «Мунозара» интеллектуал ва 
миллий халқ ўйинларини ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “2020‒
2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлаш миллий дастури” тасдиқланди. 
Ёшлар ишлари агентлигининг маълумотларига кўра, ҳудудларга 
“Маърифат карвони” тадбирлари доирасида 3 млн дан ортиқ китоблар етказиб 
берилди. 
Шунингдек, “Ёшлар кутубхонаси” рукни остида 59 та номдаги 590 минг 
дона бадиий адабиётлар чоп этилиб, республикамиздаги барча таълим 
муассасалари кутубхоналарига тарқатилди. 
1
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида. 
19.01.2022 йилдаги ПҚ-92-сон. https://www.lex.uz/docs/5831865 


80 
“Ёш китобхон” республика танловининг саралаш босқичларида 2019 йилда 
1 млн 200 мингдан ортиқ ёшлар фаол иштирок этиб, Республика босқичида ғолиб 
бўлган 3 нафар ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси 
сифатида “Spark” автомашинаси берилди. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling