Ўзбекистoн республикaси стрaтегик тaҳлил вa истиқбoлни белгилaш


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/51
Sana06.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1329602
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51
Bog'liq
С.П.Аширов МД Ёшлар тайёр

Биринчиданмамлакатимизда ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил 
қилишнинг асосий йўналишларини белгилаш, бу борадаги муаммоларни ҳал 
қилишга қаратилган илмий тадқиқотлар деярли амалга оширилмаган. 
Натижада, мазкур йўналишда амалга оширилиши керак бўлган ишлар аниқ 
белгиланмаган, реал вазиятга мувофиқ эмас. 
Иккинчидан, Ўзбекистонда ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил 
қилиш мезонлари, давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш 
индикаторлари жорий этилмаганлиги амалга оширилаётган чора-
тадбирларнинг фақат қоғозда қолиб кетишига олиб келмоқда, натижадорлик 
таъминланмаяпти. Шу ўринда айтиш керакки, ёшлар сиёсатини амалга 
оширишга масъул идоралар ходилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш 
индикаторлари (KPI)тизимини жорий этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. 


84 
Учинчидан, республикамизнинг аксарият ҳудудларида тaълим-тaрбия 
муaссaсaлaридa ўқувчи ва талабалaрнинг бўш вaқтлaрини мaзмунли 
ўткaзишлaригa, турли тўгaрaклaргa жaлб этишгa, мaвжуд спoрт мaйдoнчaлaри 
вa кутубхoнaлaрдaн тўғри ҳaмдa унумли фoйдaлaнишгa етaрлича эътибoр 
берилмaгaнлиги сaбaбли ўқувчилaр тoмoнидaн oғир турдaги жинoятлaр сoдир 
этиш, зарарли одатларга берилиш ҳолатлари кўпайган. 
Тўртинчидан, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга 
ошириш, хусусан, ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш тизимини 
такомиллаштиришда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга масъул 
бўлган барча вазирлик, идоралар ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро 
ҳамкорликни мувофиқлаштириш, шунингдек нодавлат ва нотижорат 
ташкилотларининг ҳам самарали ҳамкорлигини таъминлаш зарурлигини 
кўрсатмоқда. 
Бешинчидан, мамлакатимизда ёшларнинг бўш вақтлари ва дам олишини 
мазмунли ўтказиш орқали вақт бюджетига асосланган менталитетимизга хос 
турмуш тарзи ва ҳаёт кечириш маданияти шаклланмаган. 
Шундан келиб чиқиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишни 
таъминлаш ҳамда шу орқали ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини 
ошириш учун вазиятни мониторинг қилиш ва таҳлиллар натижасида 
аниқланган салбий омилларни бартараф қилиш юзасидан мақсадли чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш заруриятини юзага келтирмоқда. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling