85
олий ўқув юрти талабаларини ўз мутахассислиги,
шунингдек,
қизиқишларини инобатга олган ҳолда, давлат ташкилотлари,
вазирлик ва
идораларда амалиёт ўташларини тизимли йўлга қўйиш;
ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилган барча
фойдали
ресурсларни, мамлакат миқёсидаги инфратузилма объектлари
тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ва улар билан бевосита алоқани
ташкил этишга имкон берувчи махсус электрон
платформани жорий этиш
мақсадга мувофиқ. Янги веб-сайтни “yoshlar.uz” ёки “dosug.uz” каби номлаш
мумкин;
ёшларни бўш вақтларида оммавий спортга тўлиқ жалб қилиш мақсадида
Республикамиздаги
барча
маҳаллаларда
замонавий
стрит-воркаут
иншоотларини барпо этиш;
ОТМларни имконияти ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, маълум бир
спорт турларига ихтисослаштириш мақсадга мувофиқдир. Бу талабаларнинг
бўш вақтини мазмунли ўтказиш баробарида,
спорт федерациялари билан
ҳамкорлик орқали профессионал спортга маҳоратли ёшларни саралаш
имконини беради;
кенг жамоатчилик томонидан кескин танқид қилинаётган
ижтимоий
тармоқ ва мессенджерларни тўлиқ блоклаш имконсиз эканлигини инобатга
олиб, ушбу ресурсларни ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига
хизмат қилувчи фойдали,
билим улашувчи, маърифий контент билан
максимал тўлдириш зарур.