Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти Жиноий Ишлар Бўйича Судининг


Download 74.64 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi74.64 Kb.
#1625004
TuriКодекс

Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти Жиноий Ишлар Бўйича Судининг


Раисига
Нусхаси: Сурхондарё вилояти Прокурорига Даъвогар – Жабрланувчи: Афғонистон Ислом Давлати фуқароси Муҳаммад Жавод Шерзай Жавобгар – Акбўтаева Хуршида Ўзбекистон Республикаси фуқароси (14 марта Жиноят қилган шахс, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг фақат – моддасига хилоф тарзда жиноятларни содир этган.

Апелляция тартибида 2023 йили 13 – февраль 446 – 2204 – 1901 – 1 рақамли Термиз шаҳар Жиноий Ишлар Бўйича Судининг Ҳукмининг қонунларга хилоф тарзда эълон қилинганига ҳамда мазкур ҳукмнинг ижросини ҳанузгача таъминланмаганлигича, Жиноятчига – Хуршида Ақбўтаевага нисбатдан қонуний жазо тайинланишида ўта меҳрибонликлар яратилиб келинганлигига нисбатдан апелляцион Шикоят Ариза.


Мазкур хукм маъно ва мазмуни умуман қонунлар устворлигига шубхаларни қуюктирилишига жабрланувчининг онгида пайдо қилмоқда.

Мен – Даъвогар – Муҳаммад Жавод Шерзай ёлғон ваъдаларга тўлиб тошган нотаниш муҳитга Ўзбекистон мамлакатида ишониб 28249 АҚШ$ ни ёғ маҳсулотини харид этиб Афғонистонга экспорт этиш учун ва Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридан уй сотиб олиш учун Хуршидага берган эдим.


Кейин Нотариусга бориб зикр этилган пул учун хужжат расмийлаштирилди шундан сўнг у ваъда берди икки ойдан сўнг Хуршида мендан олган маблағи устига 15000 АҚШ$ хисобида фойда бераман деган эди.
Нотариус хузурига борганимизда мендан унинг олган маблағидан келадиган фойда (ўша пайт кунлик нархида) 474360600 сўм ташкил қилиши ҳақида менга хужжат тақдим этган эди.
Мазкур хужжат талабидан келиб чиқиб 3 ой муддат кутдим. Икки ой ҳам ўтди. Ўтган 2 ойдан сўнг телефон орқали боғланганимизда пулни менга қайтариши лозим бўлган муддати орқага ташланиб эрта индин бугун деган важлардан нарига ўтмади.
Хуршида имкониятли вақтлар берилган бўлсада борган сари қимматли вақт зояъ бўлаётганлиги ва ўзида бир масъулиятни сезмаётганлигини тушиниб етиб ўзимнинг ҳаққи – ҳуқуқимни ҳимоя этиш мақсадида ички ишлар тизимига ариза беришга мажбур бўлдим. Ички ишлар тизими ҳам ўзининг салохияти доирасида вазифаларини бажариб ўзлари тайёрлаган ҳужжатларни Судга тақдим этди.
Термиз шаҳар Жиноий Ишлар Бўйича Суди Жаноблари томонидан 2023 13 – Февралида 446 – 2204 – 1901 – 1 жиноий иши юзасидан Хуршидага нисбатдан адолат нуқтайи назаридан мендан олган пулни бўлиб – бўлиб тўлаши ҳақида бошланғич Ҳукумининг ижросини 2023 13 – Январидан 2023 й 17 – Февралигача менга Хуршида қайтарган маблақ хозирча жамъи 101000000 сўмдан иборат бўлиб турибди.
Ҳанузгача Хуршида мени алдаб, мендан олган пулининг қолган қисмини қайтариб беришни пайсалга солиб келмоқда.
Мен ҳам бошқа Инвесторлар каби қўшни дўст Ўзбекистонга амалдаги Савдо – сотиқ Қонунларига риоя қилиб фаолият юритмоқчи эдим, яъни ўзимнинг арзимаган хизматларим билан Ўзбекистон Давлатига ва Дўст Ўзбекистон мамлакатига унинг равнақига хисса қўшайин деган ниятларим бор эди.
Лекин мамлакатда Хуршида каби одамлар Ўзбекистон Давлатининг зарарига ва мамлакатга кириб келган инвесторларни бу юртда ҳавсаласи пир бўлиб қолишини ва уларни бошқа мамлакатларга кетиб қолишларини хоҳлайди.
Аслида Хуршида бир неча бор такрор ва такрор жиноят содир этган жиноятчи – гуноҳкор, айбдор шаҳс экан.
Эътибор этсангиз у тарафидан содир этилган жиноятлар фақат Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексларнинг битта моддаси мазмунига нисбатдан хилоф тарзда такрор – такрор содир этилган.
Боз устига мазкур моддага нисбатдан қайта – қайта жиноят содир этган жиноятчи – Хуршидани Ўзбекистоннинг Жиноий Ишлар Кодекси номидан ҳукм чиқарувчи Салоҳиятли тизим Ўзбекистон Республикаси Жиноий Ишлар Бўйича Суди 14 (ўн тўрт) бор Хуршидага нисбатдан мазкур модда асосида Ҳукмлар эълон қилиниб Маҳкум этилган, яъни “Жазолар” қонун асосида Ҳукмлар мутасадди тизимлар асосида ихро этилмаган, маҳкума доим озодликда юриши барча эълон қилинган Ҳукмлар орқали Хуршидага жазолар қўлланмай унинг томонидан мазкур Ўзбекистоннинг Жиноий Ишлар Кодексининг айнан зикр қилинган моддасига хилоф тарзда жиноятларни содир этишига Давлатнинг Қонунни муҳофиза Этувчи, Суд тизими, Жазони ҳукм асосида қўлланишини таъминловчи тизимлари шароитларни яратиб беришганини Хуршидага таъллуқли бўлган Жиноий иш Суди материалларининг мазмунидан англаса бўлади.
Бир хил мазмундаги Ўзбекистоннинг Жиноий Ишлар Кодексининг ягона моддасига хилоф тарзда 14 марта Жиноятларни содир этган хар бир Хукмга асосан Маҳкумликни яъни Озодликдан маҳрум Этилитиши лозим бўлган жинояткор – Хуршида Акбутаевага келгусида яна жиноятларини шу йўлида давом эттириши учун якка, ҳеч қаерда ишламайди, уй – жойи мулки йўқ, боқувчиси йўқ деб яна мазкур Давлат тизимлари Хуршидўага нисбатдан меҳрибонлик тақдим этишиб боласи вояга етмаганлиги 3 ёшга тўлганига қадар Хуршидага нисбатдан Жазони ижро этувчи тизимлар ҳукмларни ижро этмасдан туриши оқибатида Ўзбекистоннинг Жиноий Ишлар Кодексининг мазкур моддасига асосан Маҳкум этилмаган Жиноятчига қайта – қайта бир жиноятларни содир этишларига айнан мазкур тизимлар шароит яратиб берганлигини мен хориждан келган инсон – Халқаро Ҳуқуқ шунос сифатида ҳеч иккиланмай айта оламан.
Вахоланки Ўзбекистон қонунлари ўта Инсонпарвар ва Одил Суд тизими билан амалда Адолатни, қонун Устворлигини таъминлашни том маънода бажариши зарур экан.
Нега Хуршидага ўхшаганларга бунчалик меҳрибонлик руҳида Ҳукмлар эълон қилиниб ҳар сафар унинг гўдак боласи бахона қилиниб таъкидланиб (Хуршиданинг 3-та фарзанди бир менинг фикримча ана шу 3 нафар фарзандининг гўдакликлари даврида ҳар бир гўдак фарзанди 3 ёшга тўлишига қадар 3 та дан ёки 4 та дан жиноятларни содир этган 3х3=9 ёки ундан ҳам кўп бўлади.)
Демак Хуршида бу сафар ҳам Термиз шаҳар Жиноий Ишлар Судининг мазкур Ҳукми ижросида ҳийла ишлатилиб менга 101 миллион сўм, берилиши лозим бўлган 434 млн сўмнинг бир қисмини тўлатиб Хуршиданинг (Ҳукм матнида) гўдак фарзанди 3 ёшга тўлгунча қадар (2024й 15 майгача мазкур қолган маблағни Жабрланувчига қайтармаси 5 йил 6 ойга Озодликдан маҳрум этилсин, Бу ҳукмни қандай тушиниш мумкун?) Бу жиноятни устидан хас пўшлаш кимга зарур? Жиноятчи қамалиши шарт! Ҳар қандай ҳолатда жамиятга ўзининг оиласига, яқинлариг ўзининг ноқонуний ҳаракатлари туфайли – жиноятчи бўлсада озодликда юрганлигини кўрганлар уни қаҳрамон дейишлари ва ўзига ҳатто Давлат тизимларини Аёл бўлгани билан таслим қилганлигини хис этиб яна янги жиноятлар яъни Ўзбекистоннинг Жиноий Ишлар Кодексининг ўзи тажриба ортирган моддасига тупуришда давом этишига илҳом илгандир.
Шахсан менга мазкур жиноий ишга нисбатдан эълон этилган Ҳукм жавобгар Хуршида Акбўтаевани Жазога Маҳкум этилиши таъкидланган бўлсада, ушбу Ҳукмни татбиқ этиш ва ижросини таъминлаш суд тизимларининг қонунга нисбатдан найрангларини сезиб шубхаларим ортиб бормоқда.
Мен мазкур Ҳукм ижросини қисман бажарган фирибгар Хуршиданинг Ҳукм асосида менга мендан олган маблағининг қолган қисмини қайтаришини таъминлашди Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг Термиз шаҳар Мажбурий Ижро Бюроси иштирокида ва раҳбарлигида амалга ошиши зарур эди. Ушбу Ҳукм ижроси бўлишига мутасадди бўлган Термиз шаҳар МИБ сига бир неча бор боришимга тўғри келди аммо 65 кундан ҳам кўпроқ вақт ўтсада Термиз шаҳар МИБ жиноятчи – Хуршидадан менга олишим зарур бўлган маблағни қайтариб олиб беролмади. Қолган маблағ 231.440.227 сўм. Мажбур бўлдим сизга ушбу аризани ёзишга.
Ушбу жиноий иш материалларининг ибтидосида Бош омил Хуршида – жавобгарнинг менинг оилам билан танишишини ким уюштиргани? Нега айнан Хуршида мен оилам билан ижарага олган манзил ёнидан ижарага уй олиши кимнинг маслахати билан бўлганлигини? Кимнинг ташаббуси билан Хуршида аввал менинг хотинимнинг ишончига кира олиш тактикасини кимнинг йўриғи билан босқичма босқич амалга ошириш жараёнида ўзини ишламасада ўта “Доно” тадбиркор сифатида дастлаб 25 тонна ўсимлик мойини Самарқандаги яқинининг хусусий заводидан олиб чиқиб уни Афғонистонга экспорт қилишимда шарт – шароитлар яратишини иш агар яхши кўчиши учун мени алдаб вилоят бозорларидан “экспорт қилинажак” ёғнинг намуналарини қаердан олиб келганини? Менга таништирган шахсларни: Муҳаббат, Жасур, Сирожиддин деб уларнинг кимлар эканлигини, яъни мазкурлар Хуршида мендан олган мазкур маблағларни 25 тонна ёғни Мухаббат бажаради. Жасур деб менга Хуршида томонидан кўрсатилган квартирани олиб беради, Сирожиддин эса менга Ўзбекистон фуқаролиги паспортини, савдо учун дўконни расмийлаштириб берилишини таъминлайди деб менга телефон орқали пулни қайтаришини айтганимда ана шундай мазкур ҳолатни тергов органлари хатто Суд жараёнида улардан Мухаббатни бир неча бор кўрганман Судга чақириб менга кўрсатишса уни танийман. Жасур ва Сирожиддинни кўрмаганман умуман сўралмади. Лекин ёлғон бўлмасин Хуршида ўзи Суднинг Жараёнида пулни ха деб сўрайвергани учун шу номларни айтганман унақа бирорта ҳам танишим йўқ пулни ҳаммасини ўзимнинг эхтиёжим учун харажат қилганман деган гапларни Суд йиғилишида айтди.
Аммо Ўзбекистон қонунлари қолаверса Жахон жиноятга оид қонунларда айбланувчи – гумондор – жиноятчи ҳатто жосус ва хоказоларнинг жиноятни содир этишига омил бўлган вазиятларни лаҳзаларни имкони борича зарра ва заррани микросконга қўйиб тахлиб қилишдек ишларни амалга ошириши лозим бўлади.
Хўш Хуршида 14 марта мазкур бир хил мазмундаги Ўзбекистон Республикаси Жиноий Ишлар Кодексининг битта моддасига хилоф тарзда жиноятлар содир этибди.
Хуршиданинг хар жабрланувчидан алдов, товламачилик йўли билан олган маблағларни нима қилган? Агар бировга берган бўлса кимга берган? Банкга қўйган бўлса қайси Банкга, кимнинг номига, қачон Ҳисоб очилган?
Хуршида бир бечора бўлса нега доим бир хил жиноятлар содир этяпти? Бу жиноятларни фақат ёш боласи 3 ёшга тўлмаган фарзанди туфайли дейилган меҳрибонлик ҳукми билан мунтазам Хуршидага эркинлик берилишида уюшган Жиноят гуруҳи аъзоларининг таркибида Жабрланувчилар учун – Жинояткор, Одамлар олдида Қаҳрамон бўлиб юришига ва яна қайта – қайта жиноятлар содир этиб номигагина ички ишларга, Прокуратурага, Суд тизимларига катта – катта Суд иши материалларини яратишига сабабчи Хуршида кабилар Ўзбекистон Республикасининг Қонун Устворлигига шубҳа соясини куюплаштирмоқдалар.
Бизнинг Хориждан Ўзбекистонга келиб фаолият юритишимиз қонуний хисобланади. Мен халқаро инсон хуқуқ меъёрлари сохасининг мутахасиссман. Ушбу менинг ёзганларимни сўзма – сўз Ўзбекистоннинг Давлати Салохияти тизимлари тўлиқ тахлил қилинмас экан Хуршида каби лар бу шаҳарда, мамлакатда кун сайин урчиши аниқ.
Халқаро Инсон Ҳуқуқлари Протоколлари мазмунидан келиб чиқиб ушбу аризам Ижобий хал бўлмаса БМТнинг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Хорижликларга нисбатдан махсус Уюшган Жиноий Гурухлар мавжуд деб Жаҳон Оммавий Ахборот Воситаларига Бонг урилиши муқаррар бўлиб турибди.
Download 74.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling