Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазири
Ш.Хамраевга
БИЛДИРГИ
Ҳурматли Шавкат Рахимович,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги
ПҚ-107-сонли қарорига мувофиқ сув хўжалиги объектларига жорий йилда
10 937 та “Ақлли сув”, 2 100 та “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш ҳамда 20 та йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарув жараёнлари тўлиқ автоматлаштириш белгиланган.
Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва вазирлик тасарруфидаги барча тизим ташкилотлари раҳбарлари томонидан биржа савдолари орқали рақамли қурилмаларни харид қилиш ишлари техник топшириқлар асосида амалга оширилиши бўича бир қатор хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни жойларда бартараф қилиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Шундан келиб чиқиб, вазирлик ҳамда Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳни жорий йилнинг июнь ойида жойларга борган ҳолда тизим ташкилотлари томонидан 2021-2023 йилларда сув хўжалиги объектларида рақамли технологияларни жорий этиш ҳолатини ўрганиш, амалий ёрдам кўрсатиш, қурилмалар маълумотларини интеграциялаш жараёнларини ташкил этиш ишларини амалга оширишга рухсат беришингизни сўрайман.
Ҳурмат билан,
Вазир ўринбосари Б.Камалов
Do'stlaringiz bilan baham: |