Ўзбекистон республикаси таълими маркази
Тўгаракнинг рекордлар жадвали
Download 0.9 Mb.
|
futbol
- Bu sahifa navigatsiya:
- Спорт ўйинлари турлари машғулотларида техника хавфсизлиги бўйича тавсиялар
Тўгаракнинг рекордлар жадвали
Спорт ўйинлари турлари машғулотларида техника хавфсизлиги бўйича тавсиялар Спорт залига, спорт майдонига мураббий, ўқитувчи рухсатисиз ўқувчиларнинг чиқишига руҳсат бермаслик. Ўқувчилар спорт залига, спорт майдонига фақат спорт кийимида ва мураббий иштирокида чиқадилар. Ўқувчи, мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам иш жойини (машғулот вақтида) тарк этишга ҳаққи йўқ. Ўқуитувчи, мураббийлар машғулотлардан аввал спорт залидаги барча ускуналарнинг маҳкам қотирилганлигини текширадилар. Ўқувчиларни спорт мактабига қабул қилишда уларнинг тиббий кўрик маълумотномаси ва кейинчалик жисмоний тарбия диспансеридан маълумотномалари бўлиши лозим. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш услубини мураббийлар ўзлаштиришлари ва билишлари керак. Ўқув-машғулот дарсларидан аввал ўқувчилар олдига дарснинг мақсад ва вазифаларини аниқ қўйиш керак. Жароҳатланишни олдини олиш мақсадида ўқувчиларга дарсларга занжир, зирак, узук, тўқноғич ва бошқа учлик нарсаларда иштирокларини таъкиқлаш керак. Машғулот жараёни давомида вақтни, гуруҳ тўлдирилишини қатъий белгилаш (чегаралаш) ва ўқув машғулотни назорат қилиш керак. Мураббийлар ўқувчилар билан спрот залида ўқув машғулотларда техника хавфсизлиги қоидалари бўйича, ўқувчиларнинг жамоат жойларида, йўлнинг ўтиш жойларида ўзини тутишлари бўйича албатта суҳбатлар ўтказилишлари керак. Спорт залида тренажерлар ва спорт жиҳозлари бўлганда улардан мураббий рухсати ва назоратисиз фойдаланишни қатъий таъқиқлаш керак. Ўқитувчи-мураббийларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун аптечка бўлиши зарур. Кузги-қишги даврда турли касалликлар; грипп, ўткир юқори нафас йўллари касалликлари, гепатит ва бошқа вирусли касалликлар, касалликларни олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказиш, шунингдек, спортчилар ҳолсизланиб шикоят қилганларида уларни (енгил) кўрикдан ўтказиш керак. Спортчиларни Республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун сафарга кетишларида техника хавфсизлиги ва ўзини тутиш меъёрлари бўйича йўриқномалар билан (мажбурий) таништириш ва имзолатиш керак. Мураббий-ўқитувчи машғулотларда ва мусобақаларда борганда (сафарларда) болаларнинг ҳаёти ва соғлиги учун жавобгардир. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling