Zbekiston respublikasi toshkent tumanlararo iqtisodiy sudi
Download 25.58 Kb.
|
O18
- Bu sahifa navigatsiya:
- Судья Султонов М.П.
А Ж Р И М(Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида) Тошкент шаҳри 2023 йил 13 март 4-1001-2302/12793-сонли иш Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Султонов М.П., даъвогар Яккасарой тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар – "ABD PHARM" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 149-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда берилган деб ҳисоблайди. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва низони кўриш учун етарли асослар мавжудлигини инобатга олиб, низони ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 151,152,153,162,163-моддаларини қўллаб, судья, А Ж Р И М Қ И Л Д И: 1. Даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинсин. 2. Иш 2023 йил 28 март куни соат 11:00 да Toshkent shahar, Cho'pon-ota ko'chasi, 6-uyда жойлашган Тошкент туманлараро иқтисодий судида бўладиган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлансин. 3. Ишни суд муҳокамасида кўришга тайёрлаш учун: Даъвогар зиммасига даъво аризага илова қилинган ҳужжатларнинг асл нусхаларини ва даъвони асословчи бошқа хил ҳужжатларни судга тақдим қилиш юклатилсин. Жавобгарнинг даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин. Даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ёзма розилиги бўлмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 107-моддасига асосан даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлади. Томонларнинг вакиллари ишончнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан қатнашишлари шарт! Судья Султонов М.П.Download 25.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling