Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети “Қурилиш” факультети


Download 1.58 Mb.
bet2/3
Sana04.11.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1747593
1   2   3
Bog'liq
5-Amaliyot (1)

5.2. Таянч қисмларининг турлари
  • Таянч қисмлари турли материаллардан – пўлатдан, темирбетондан, резинадан ва бошқа материаллардан тайёрланади. Замонавий таянч қисмларида ишқаланиш кучини камайтириш учун, фторопласт ва бошқа синтетик материаллар қўлланилади.
  • Таянч кесимларининг бурилиш бурчаклари, оралиқ қурилмаларнинг бўйлама деформациялари ва таянч реакциялари оралиқ қурилманинг бикирлигига, оралиқнинг узунлигига ва кўприкдан ўтаётган юкларга боғлиқдир. Шунинг учун узунлиги катта бўлмаган (9мгача) оралиқ қурилмалар учун нархи қиммат бўлмаган, тайёрлашда ва эксплуатацияда оддий бўлган, қалинлиги 20 мм дан кам бўлмаган пўлат листлардан тайёрланадиган, ясси таянч қисмлари қўлланилади.
  • Остки пўлат листга диаметри 50 мм бўлган штир пресслаб киргизилади, устки листда қўзғалмас таянч қисм учун думалоқ тешик пармаланади, қўзғалувчан таянч қисмда эса овал тешик қирқилади.
  • Листлар орасидаги ишқаланиш кучларини камайтириш учун, улар орасига асбест прокладкалар қўйилиши мумкин. Остки лист ферма ости майдончасининг олдиндан текисланган бетон юзасига жойлаштирилади.
  • Таянч қисмнинг ферма ости плитасига зич таяниши турли усуллар билан таъминланиши мумкин: бетон юзасига бучарда билан ишлов бериш; юзага қуруқ цемент сепиб чиқиш; цемент қоришмасини қуйиб чиқиш; қўрғошин прокладкаларни қўллаш ва бошқ.
    • Оралиқлари 9÷18 м бўлган оралиқ қурилмалар учун, тангенсиал типидаги таянч қисмлари қўлланилади (расм 10.3). Бу турдаги таянч қисмлар учун пўлат листларнинг қалинлиги одатда 50 мм данкичик бўлмайди. Остки листга айланма эгриликда ишлов берилади. Бунда ясси таянч қисмларидаги каби устки балансирнинг ушлаб турилиши остки балансирга пресслаб киргизилган пўлат штир ёрдамида таъминланади. Пўлат таянч қисмлар икки типда – қуйилган ва пайвандланган кўринишларда ишлаб чиқарилади. Қуйилган таянч қисмлар учун 25 Л пўлати ишлатилади. Пайвандланган таянч қисмлар прокат пўлатидан тайёрланиши
    • Расм 10.3. Тангенсиал типидаги таянч қисмлар: а – қўзғалмас таянч қисмининг
    • фасади; б – қўзғалувчан таянч қисмининг фасади; в – кўприкка кўндаланг йўналишда қўзғалувчан ва қўзғалмас таянч қисмларининг кўриниши
    • Узунлиги 18 м дан ортиқ бўлган темирбетон ва узунлиги 25м дан ортиқ пўлат оралиқ қурилмаларнинг таяниши учун катокли таянч қисмлари ишлатилади. Таянч реакциясининг қийматига қараб катокларнинг сони биттадан тўрттагача ўзгариши мумкин. Катокларнинг диаметри одатда 100÷200 ммга тенг қабул қилинади. Кўп катокли таянч қисмларда балансирларнинг ўлчамларини кичиклаштириш мақсадида қирқилган катоклар қўлланилади.
    • Қўзғалувчан таянч қисмлар секторли бўлиши мумкин (расм 10.4,а). Бу турдаги таянч қисмларда бурилиш бурчаги шарнир орқали, бўйлама силжиш эса сектор орқали таъминланади. Катта узунликдаги оралиқ қурилмалар учун одатда шарнир-катокли (расм 10.4,б) ёки стакант ипидаги (расм 10.4,в) таянч қисмлари қўлланилади. Стакан типидаги таянч қисмларда бурилиш бурчаги резина вкладишнинг деформацияси ҳисобига, бўйлама силжиш эса кичик ишқаланиш коэффитсиэнтига эга бўлган фторо пласт прокладка ҳисобига таъминланади. Қўзғалувчан ва қўзғалмас таянч қисмлари турли баландликка эга бўлишлари мумкин. Бу ҳолда бир таянчдаги ферма ости майдончалари ҳар-ҳил отметкада жойлаштирилиши мумкин. Бу эса таянч бош қисмини бетонлашишларида қўшимча қийинчиликлар келтириб чиқаради. Қўзғалувчан ва қўзғалмас таянч қисмларининг баландлиги бир хил тайинланганда бу муаммо келиб чиқмайди.
    • Ҳозирги пайтда анъанавий металл таянч қисмлари билан бир қаторда полимер материаллардан тайёрланган таянч қисмлари ҳам кўп қўлланилмоқда. Конструктив шаклланишига кўра полимер таянч қисмлари деформацияланадиган, силжийдиган ва комбинацияланган бўлиши мумкин. Полимер таянч қисмлари металл таянч қисмларига қараганда анча кўп имкониятларга эга. Уларда барча йўналишлардаги чизиқли ва бурчакли силжишлар осонгина таъминланиши мумкин, чунки бурчак силжишлари эластик материал – резинанинг шаклини ўзгариши орқали рўй беради. Таянч қисми материалларининг мустаҳкамлигини ошириш учун улар ҳар 5÷25 мм оралиқда вулканизация қилинган юпқа пўлат листлар (= 0,8÷2мм) билан арматураланади (расм 10.4,г).
    • Расм 10.4. Ўрта ва катта оралиқли оралиқ қурилмалар учун таянч қисмлари: 1 – секторли балансир; 2 – шарнир; 3 – устки балансир; 4 – остки балансир; 5 – қирқилган каток; 6 – эластомер (эластик – резинали материал); 7 – фторо пластпрокладка; 8 – каучук қатлами; 9 – юпқа пўлат лист; 10 – антифрикцион (ишқаланишга қарши) прокладка; 11 – пўлат балансирлар;
    • 12 – резинали прокладка
    • Сирпанувчи таянч қисмлар фторопластдан иборат ишқаланишга қарши прокладкага эга бўлади (расм 10.4,д). Комбинацияланган таянч қисмлар фторопласт прокладкалар аралашган резина ва пўлат элементлардан тайёрланади (расм 10.4,э). Кўп афзалликларга эга бўлган резина-металл таянч қисмларнинг битта жиддий камчилиги – резинанинг эластиклик ва мустаҳкамлик характеристикалари атроф-муҳитнинг ҳароратига боғлиқлигидир. Бу эса манфий ҳароратларда таянч қисмларининг ишончлилигини камайтиради. Шу сабабдан темирйўл кўприкларида ишончлироқ бўлган пўлат таянч қисмлари қўлланилади.
    • Назорат саволлари:
    • 1. Таянч қисмларини қандай танланади?
    • 2. Таянчлар қандай жойлаштирилади?
    • 3. Таянч қисмлари қандай турларга бўлинади?

    Download 1.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling