- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
- ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
- “Қурилиш” факультети
- “Кўприклар ва тоннеллар”кафедраси
- Маъруза №5: Тўсинли кўприклар таянчлари.
- .
- Маърузачи: Мирзаолимов И.Ю.
- Тошкент-2020й.
- Режа:
- 1. Таянч қисмларини танлаш ва уларни жойлаштириш.
- 2. Қўзғалмастаянч қисмларининг конструкцияси
- 3. Таянч қисмларинингтурлари.
- Таянч сўзлар ва иборалар:
- бутобетон, темирбетон, металл, яхлит, йиғма, қозиқли, қўзғалмас таянч, оралиқ қурилма, қўзғалувчан таянч, консол
- 5.1. Таянч қисмларини танлаш ва уларни жойлаштириш
- Кўприкларнинг таянч қисмлари уларга юкланган функцияларга қараб қўзғалувчан ва қўзғалмас турларга бўлинади (расм 10.1). Қўзғалувчан таянч қисмларининг конструкцияси қуйидаги талаблар гажавоб бериши керак:
- а) оралиқ қурилманинг таянчга таянган қисмини эркин бўйлама силжишини (юклардан ва ҳарорат таъсирларидан келиб чиқадиган деформациялар) таъминлаши керак;
- б) оралиқ қурилманинг таянчга таянган қисмини қаршиликсиз α бурчакка бурилишини (оралиқ қурилманинг эгилишидан келиб чиқади) таъминлаши керак;
- в) оралиқ қурилманинг кўприк ўқига кўндаланг йўналишда силжишига тўсқинлик қилиши керак. Кенглигика табўлган Б> 15 м кўприкларда бошқа турли таянч қисмлар қўллаш керак, чунки бундай таянч қисмлари оралиқ қурилмаларнинг ҳам бўйлама йўналишда, ҳам кўндаланг йўналишдаги қаршиликсиз деформацияларини таъминлайди (расм 10.2,г);
- г) оралиқ қурилмадан тушаётган тўпланган босимни ҳисоб-китоб орқали аниқланган тираниш юзасига тарқатиб таянчга узатиши керак.
- Расм 10.1. Таянч қисмларининг жойлашиш схемаси:а – бир оралиқли кўприк учун;
- б – кў п оралиқли кўприк учун; в – қирқилмаган кўприк учун; г – осма оралиқли консол кўприк учун; 1 – қўзғалмас таянч қисми; 2 – қўзғалувчан таянч қисми
- Қўзғалмас таянч қисмларининг конструкцияси б, в, гпунктларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак. Бундан ташқари, улар оралиқ қурилмани таянчда ушлаб туришга мўлжалланган. Таянч қисмларининг бутури поэзднинг кўприкда тормозланишидан, тортишкучидан, шамол кучидан ва бошқа юклардан ҳосил бўладиган горизонтал куч Т ни қабул қилиши ва таянчга узатиши керак.
- Турли тизимли оралиқ қурилмаларнинг таянч қисмларига таяниш схемалари расм 10.1 да келтирилган. Таянч қисмларини планда шундай жойлаштириш керакки, оралиқ қурилманинг кутилган деформациялари энг кам қўшимча зўриқишлар келтириб чиқарсин.
- Расм 10.2. Кенглиги катта
- (Б> 15 м) кўприкларда таянч қисмларининг жойлашиш плани:
- 1 – четки таянч;2 – оралиқ таянчлар; 3 – қўзғалмас таянч қисм; 4 – қўзғалувчан (бўйлама йўналишда) таянч қисмлар;
- 5 – қўзғалувчан (кўндаланг йўналишда) таянч қисмлар;
- 6 – ҳар томонга қўзғалувчан таянч қисмлар
- Пўлат оралиқ қурилмалар темирбетон оралиқ қурилмалар билан солиштирилганда, энгилроқ ва эгилувчанроқдир. Шунинг учун кенглиги катта бўлган темирбетон кўприкларда таянч қисмлари ҳам бўйлама, ҳам кўндаланг силжишга имкон берадиган бўлишлари керак. Кўп оралиқли, кенглиги 15 м дан катта бўлган кўприк оралиқ қурилмаларининг таянчларга таянч қисмлари орқали таяниш мисоли расм 10.2 да келтирилган.
- Осма оралиқ қурилмаси бўлган консол тизимларда осма оралиқ қурилма остига жойлаштириладиган таянч плиталари ўқлари орасидаги масофа ўзгармас қолиши мақсадида анкер оралиқларининг қўзғалмас таянч қисмлари консол тарафига жойлаштирилади (расм 10.1,г). Таянч қисмларини тайёрлаш ва уларни жойлаштириш юқори малака талаб қилади, чунки оралиқ қурилмаларнинг эксплуатация давридаги ишончлилиги кўп жиҳатдан уларнинг таяниш шартларига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |