Лаборатория иши № 1
Мавзу: Қовушқоқ битумга игнанинг ботиш чуқурлигини аниқлаш
Ташқи куч таъсирида зарралари сурилишига суюқ муҳитнинг қаршилик кўрсатиш хоссаси қовушқоқлик деб аталади.
Битумнинг қовушқоқлиги пенетрометр игнасининг ботиш чуқурлиги билан аниқланади.
Асбобдаги ҳар бир градус игнанинг битумга 0,1 мм га ботганлигини кўрсатади, ГОСТ 11501-78 да белгиланган тартибда лаборатория ишлари олиб борилади.
Пенетрометр игнасининг +25 0С ҳароратда битумга ботиши, стандарт кўрсаткичда П25 билан ва 0 0 С ҳароратда эса П0 билан белгиланади. Йўл қурилишида ишлатиладиган қовушқоқ битумлар учун бу кўрсаткич 25 0 С да 41-200 мм-1 оралиғида, 0 0С да эса 5 дан кам бўлмаслиги керак.
Синовга тайёрлаш
Битум +160 0С ҳароратдан ошмаган ҳолда қиздириб, доимий равишда аралаштириб туриш йўли билан сувсизлантирилади. Сўнгра № 0,7 мм элакдан ўтказилади ва юқори қиррасига 5 мм етказмай бюксга қуйилади ва ҳаво пуфакчалари йўқолгунча аралаштирилади. Битум бюкс билан биргаликда сувли ҳаммомда 60-90 минут давомида ҳарорати 25 0С ва 0 0С ҳароратгача совутилади.
Синов ўтказиш
Тайёр бўлган битум намунаси бюкс билан биргаликда ҳажми камида 0,5 литрли сув тўлдирилган бошқа идишга қўйилади. Сувнинг ҳарорати 25 0С ва 0 0С бўлиши керак. Сувли идиш асбоб столчасига қўйилади ва игнанинг учи битум юзасига тегар-тегмас қилиб ўрнатилади ва стрелка нолга қўйилади.
Сувнинг ҳарорати 25 0С бўлганда унга қўйилган юк игнанинг оғирлиги билан биргаликда 100 г, игнанинг ботиш вақти 5 секунд бўлиши керак. Сувнинг ҳарорати 0 0С бўлганда эса унга қўйилган юк игнанинг оғирлиги билан биргаликда 200 г, игнанинг ботиш вақти 60 секунд бўлиши керак.
Натижалар шкаладаги кўрсаткичлардан олинади. Аниқлашлар битум юзасининг турли нуқталарида 3 марта такрорланади.
Бунда нуқталар ораси ва идиш чеккасидан 10 мм бўлиши кеарк. Игна қайта ботирилаётганда бензин билан артиб тозаланади.
Игнани ботиш чуқурлиги деб (мм нинг ўндан бир улушида ўлчанади) 3 марта такрорланган натижанинг ўртача олинганига айтилади.
Игнани ботиш чуқурлиги бўйича олинган натижани ГОСТ 22245-90 да берилган (Таблица 1) талаблар бўйча қайси маркадаги битумга мос келиш келмаслиги ва маркаси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |