Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети техносфера хавфсизлиги


Download 97.83 Kb.
bet2/9
Sana25.01.2023
Hajmi97.83 Kb.
#1120067
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ҲФХдан Топшириқ

Савол ва топшириқлар.
а) Фаннинг ишчи ўқув дастурига киритилган қуйидаги 2 та мавзу талабаларга мустақил равишда ўзлаштириш учун топширилади:
1. Ишлаб чиқариш корхоналарида бахтсиз ходисалардан келиб чиқадиган иқтисодий зарарни хисоблаш.
б) Ҳар бир талабага қийинчилик даражаси унинг шахсий имкониятлари, қобилияти ва билим даражасига мувофиқ бўлган қуйидаги мавзулар буйича реферат тайёрлаш топширилади:
1. Ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш учун биринчи ва иккинчи хавсизлик йўриқномаларини ўтказиш.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Мехнат мухофазасига” оид фармон ва қарорларн ўрганиш.
в) «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанидан мустақил иш учун умумий соатлар ажратилади. Талабаларга мустақил ишнинг қуйидаги шакл ва ҳажмлардаги топшириқлар белгиланади:
1) Маъруза машғулотларида олинган билимларни мустаҳкамлаш, фанинг ўқув дастуридаги айрим мавзуларини ўқув адабиётлари ва Интернет материаллари ёрдамида мустақил ўзлаштириш, ўқув манбалари билан ишлаш;
2) Маълум мавзу бўйича реферат тайёрлаш;
3) Амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш ва уй вазифаларини бажариш;
«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанидан аудиториядан ташқарида амалга ошириладиган мустақил ишлар бўйича топшириқларнинг мавзуси ва мазмуни, ҳисобот шакли, бажарилиш муддати ҳамда соатлар миқдори ишчи ўқув режа ва календар – тематик режада келтирилган.
Методик тавсиялар. Талаба мустақил ишлари бўйича топшириқ-ларнинг сифатли бажарилиши ва ўз вақтида ҳимоя қилиши учун қуйидаги услубий тавсиялар берилади:
Мавзуни мустақил ўзлаштириш. Фанинг хусусияти, талабаларнинг билим даражаси ва қобилиятига қараб ишчи ўқув дастурига киритилган алоҳида мавзулар талабаларга мустақил равишда ўзлаштириш учун топширилади. Бунда мавзунинг асосий мазмунини ифодалаш ва очиб беришга хизмат қиладиган таянч иборалар, мавзуни тизимли баён қилишга хизмат қиладиган саволларга эътибор қаратиш, асосий адабиётлар ва ахборот манбаларини кўрсатиш лозим. Топшириқни бажариш жараёнида талабалар мустақил равишда ўқув адабиётларидан фойдаланиб ушбу мавзуни конспектлаштирадилар, таянч ибораларнинг моҳиятини англаган ҳолда мавзуга тааллуқли саволларга жавоб тайёрлайдилар. Зарур ҳолларда (ўзлаштириш қийин бўлса, саволлар пайдо бўлса, адабиётлар етишмаса, мавзуни тизимли баён эта олмаса ва х.к.) ўқитувчидан маслаҳатлар оладилар.
Мустақил ўзлаштирилган мавзу буйича тайёрланган матн кафедрада ҳимоя қилинади.

Download 97.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling