Тест топшириқлари.
Мактабнинг 9-11 синф ўқувчилари учун 25 та тест топшириқларидан (17 та жавоби танланадиган тест, 8 та жавоби ёзиладиган тестлар берилади) иборат тузилади.
Тест топшириқларини бажариш учун 75 минут вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланади.
ФИЗИКА
Физика фан олимпиадасининг биринчи босқичи мактабнинг 9-11 синфларда ўтказилади.
Биринчи босқич 3 турда(ёзма иш, лаборатория иши, тест синови ўтказилади.
Ёзма иш:
Фан олимпиадасининг биринчи босқичида ёзма иш топшириқлари 4 та масаладан иборат бўлади.
Ёзма иш учун 120 дақиқа вақт берилади. Максимал 40 балл.
Масала қуйидагича баҳоланади:
№
|
Баҳолаш мезони
|
Балл
|
1
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмалар тўғри чизилган бўлса, физик катталиклар ва уларнинг бирликларини тўғри келтириб чиқарган бўлса
|
10
|
2.
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, физик катталикларнинг бирликларини тўғри келтириб чиқарган бўлса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани чизишда жузъий камчиликка йўл қўйса
|
9
|
3
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани тўғри чизган бўлса, физик катталиклар бирликларини келтириб чиқаришда ва ёзишда хатолик бўлса
|
8
|
4
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани чизишда ва физик катталикларнинг бирликларини келтириб чиқариш ва ёзишда хатоликка йўл қўйса
|
7
|
5
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани чизишда, физик катталикларни ёзишда хатолик бўлса ва физик катталикларнинг бирлигини келтириб чиқармаса
|
6
|
6
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани ечишда хатоликка йўл қўйса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизма нотўғри чизилган, физик катталикларни белгилашда хатоликларга йўл қўйса, физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
|
5
|
7
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масала формуласини келтириб чиқаришда хатолик бўлса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани нотўғри чизиб, физик катталикларни белгилашда хатоликка йўл қўйса, физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
|
4
|
8
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масала формуласини келтириб чиқаришда ва ҳисоблашда хатоликка йўл қўйса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани умуман чизмаган бўлса, физик катталикларни белгилашда хатолик бўлиб, физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
|
3
|
9
|
Ўқувчи масалани ечиш учун формулани ёзган, масалани ишламаган, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани умуман чизмаган, физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
|
2
|
10
|
Ўқувчи масала шартида берилган физик катталикларни ёзган, масалани умуман ишламаган бўлса
|
1
|
Do'stlaringiz bilan baham: |