Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари


Download 327 Kb.
bet1/18
Sana29.09.2023
Hajmi327 Kb.
#1689868
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
OLIMPIADA 1-BOSQICH BAHOLASH MEZONI

Асосий олимпиадаларнинг 1-босқичини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари




ОНА ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ


Она тили ва адабиёт фанидан олимпиаданинг биринчи босқичи мактабда 9,10,11-синфларда ўтказилади. Олимпиаданинг биринчи босқичи 3 турда (ёзма иш, тест синовлари, оғзаки) ўтказилади..Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади:


Ёзма иш:
Фан олимпиадасининг биринчи босқичида ўқувчилар адабий, адабий ижодий ва эркин мавзулардан бирида иншо ёзадилар
Мазкур турда ўқувчининг ёзма нутқ қобилияти, мустақил фикрлаши ҳамда саводхонлик даражаси синовдан ўтказилади. Иншо ёзиш учун 2 соат (120 дақиқа) вақт ажратилади. Ёзма иш мавзулари ўқувчиларни ижодий изланишга, шахсий фикр-мулоҳаза билдиришга, бир хил мавзудаги бир неча манбаларда ифодаланган фикрлардан умумлашма хулосалар чиқара олиш ва уни ёза билишга кўмаклашувига қаратилиши лозим. Бунда ўқувчи мавзу бўйича фикрлай олиши, берилган мавзу манбаларини шунчаки баён қилиб ёзмасдан, ўз ижодий фикрини билдириш зарурлигини идрок қилиши керак.
Мазкур турда энг юқори кўрсаткич 40 баллни ташкил қилади.

Ёзма иш қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:


т-р

Мазмуни

1-босқич баллари

1.

Режа ижодий, изчил, мавзуга мос тузилган бўлса ва матн мазмунини ўзида тўла-тўкис равишда намоён қилиб турса

2

2.

Мавзуга мос келадиган эпиграф тўғри танланган бўлса

1

3.

Мавзу тўғри, тўлиқ ва батафсил ёритилган бўлса- 2-3 балл;
бадиий матн яратиш қонун-қоидаларига монанд бўлса –2-3 балл;
мустақил ижодий фикрлаб ёзилган бўлса –2-3 балл;
фикрлари ёрқин, асосли бўлса-2 балл;
мавзу мазмуни адабий тил меъёрларига амал қилган ҳолда ёритилса- 2 бўлса

10

4.

Мавзуга мос цитата (кўчирма) ларни тўғри танласа

1

5.

Режа бандлари мазмуни ёритилган бўлса

1

6.

Матнда миллий ва умуминсоний қадриятлардан (ҳикматли сўз, мақол ва ва ҳ) ўринли фойдаланган бўлса

1

7.

Матн мавзу бўйича умумий хулосаланган бўлса

1

8.

Мавзу мазмуни ҳозирги давр билан боғланган бўлса

2

9.

Иншо ҳуснихат билан ёзилган бўлса

1





Download 327 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling