Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари


Download 327 Kb.
bet6/18
Sana29.09.2023
Hajmi327 Kb.
#1689868
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
OLIMPIADA 1-BOSQICH BAHOLASH MEZONI

Тест топшириқлари:
Мактабнинг 9-11 синф ўқувчилари олимпиаданинг биринчи босқичида 25 та (17 та жавоби танланадиган тест ва 8 та жавоби ёзиладиган) тест топшириғини бажарадилар. Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.


БИОЛОГИЯ

Биология фан олимпиадасининг биринчи босқичи мактабнинг 9-11 синфларда ўтказилади.


Биринчи босқич олимпиадаси 3 турда (ёзма иш, лаборатория машғулоти, тест синови) ўтказилади.
Ёзма иш:
Фан олимпиадасининг биринчи босқичида ёзма иш топшириқлари 4 та саволдан иборат бўлади.
Ёзма иш учун 120 дақиқа вақт берилади. Максимал 40 балл.
Саволлар танланаётганда қуйида берилган баҳолаш мезонига эътиборни қаратган ҳолда тузиш лозим.
Ёзма иш қуйидаги мезон асосида баҳоланади:

Т.р

Баҳолаш мезони

Балл

1

Ўқувчи томонидан савол мазмуни тўла очиб берилган, қонун, назариялар тўлиқ ва аниқ ёритилган бўлса

10

2

Агар ўқувчи томонидан савол мазмуни тўла очиб берилган, аммо қонун ва назарияларни очиб беришда қисман хатоликка йўл қўйган бўлса

9

3

Жавоблар тўлиқ, лекин изчиллик бузилган бўлса

8

4

Жавоблар тўлиқ, лекин изчиллик бузилган, атамалар ва қонуниятлар тавсифида кичик ноаниқлик мавжуд бўлса

7

5

Жавоблар қисман тўлиқ, атамалар ва қонуниятлар тавсифида изчиллик бузилган ва кичик ноаниқлик мавжуд бўлса

6

6

Саволлар жавобида хатоликлар ва уларни изоҳлашда тушунчалар таснифида бир қанча ноаниқлик ва хатоларга йўл қўйилса

5

7

Жавоблар хулосаланмаган, фикрлар чалкаш, тушунчаларда кўп хатолар мавжуд бўлса

4

8

Жавоблар хато ёзилган лекин айрим атама ва тушунчаларни оқ ёки қоралама дафтарларида қайд этган бўлса

3

9

Жавоблар хато ёзилган лекин айрим тушунчаларни қисман қайд этган бўлса

2

10

Жавоблар хато ёзилган, ҳеч қандай атама ва тушунчалар қайд этилмаган бўлса

1




Download 327 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling