Оғзаки суҳбат учун энг юқори кўрсаткич -10 балл.
Оғзаки тур бўйича ўқувчилар билими қуйидагича баҳоланади:
Т.р.
|
Мазмуни
|
Балл
|
1
|
Бадиий матнни вазн талабларига амал қилган ҳолда равон, ёддан айтса
|
2
|
2
|
Матн оҳангдор, таъсирчан, ифодали айтилса
|
1
|
3
|
Сўз урғуси, мантиқий урғуни тўғри қўйиб ёд айтса
|
1
|
4
|
Асар мазмуни, ғоясини жонли, бадиий ва аниқ
ифодалай олса
|
2
|
5
|
Тасвирларни, сўзларни адабий талаффуз меъёрларига амал қилган ҳолда айтса
|
1
|
6
|
Бадиий матн юзасидан ўқувчининг ўз хулосаси бỹлса
|
1
|
7
|
Қўшимча саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб берса
|
2
|
|
Жами
|
10 балл
|
Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил килади.
TARIX
Tarix fanidan olimpiadaning birinchi bosqichi maktabning 9-11-sinflari o‘rtasida o‘tkaziladi. Olimpiadaning birinchi bosqichi 1 turda (test sinovlari) o‘tkaziladi.
Test topshiriqlari.
Maktabning 9-11-sinf o‘quvchilari olimpiadaning birinchi bosqichida 25 ta (17 ta javobi tanlanadigan test va 8 ta javobi yoziladigan) test topshirig‘ini bajaradilar. Test topshiriqlarini bajarishga 50 daqiqa vaqt ajratiladi. Har bir to‘g‘ri bajarilgan test savoliga 4 balldan. Eng yuqori ko‘rsatkich 100 ballni tashkil etadi.
МАТЕМАТИКА
Математика фанидан олимпиаданинг биринчи босқичи 2 турда ( ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади. Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади.
Ёзма иш.
Фан олимпиадасининг биринчи босқичида ёзма иш топшириқларида 5 та масала берилади. Унга 3 соат (180 дақиқа) вақт ажратилади.
9-11-синфлар учун биринчи босқичда тайёрланган масалаларда 3 та топшириқ алгебрадан, 2 та топшириқ геометрия фанидан бўлиши лозим. Топшириқлар мантиқий фикрлашга, ностандарт масалалардан бўлишига эътиборни қаратиш лозим.
Ҳар бир масала 10 балл билан баҳоланади.
Ечимнинг тўғрилиги (хатолиги)
|
Баллар
|
Мантиқий фикрлаб, хатосиз ва камчиликларсиз ечилган ҳар қандай ечим, расмлар, чизмалар ва графикларни жавобга мос равишда тўғри бажарганлиги учун
|
10
|
Масала асослаб тўлиқ ечилган бўлса, лекин 1-2 қўпол бўлмаган хатолар ва ҳисоблашлар йўл қўйилган майда камчиликлари учун
|
9
|
Масала асослаб тўлиқ ечилган бўлса, лекин 3-4 қўпол бўлмаган хатолар ва ҳисоблашларда йўл қўйилган майда камчиликлари учун
|
8
|
Ўқувчи тўғри жавобга эришган бўлсада, ечишга етарлича ёндошиб ечим хусусий ҳолларда асосланмаган бўлгани учун
|
7
|
Ўқувчи маслани ечишга тўғри ёндошган бўлиб тўлиқ ечолмаган ва ечимни асослай олмагани учун
|
6
|
Масалани ечишда ўқувчининг тўғри, лекин ечимнинг тўғри ёки нотўғрилигини, тўғри жавобни асослаш ва исботлаш етарли бўлмагани учун
|
5
|
Ўқувчи ечишга эришган бўлиб ечишда тенглама, тенгсизликлар ва айниятларни қуллай олмагани учун
|
4
|
Ечишда ўқувчининг ғояси тўғри бўлиб, камчиликлар кўплигидан тўғри ечимга эришмагани учун
|
3
|
Масала ечилмаган, лекин оққа кўчиришда айрим тўғри мулоҳазалари учун.
|
2
|
Масала ечилмаган, лекин ечишга харакат қилиб ҳақиқатга яқин чизмани бажаргани учун
|
1
|
Do'stlaringiz bilan baham: |