Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Download 23.01 Kb.
|
Қурилиш вазирлигига Qaror bo\'yicha
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан манзил-маълумот ахборотига оид ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинган
- Раис ўринбосари Б.Кучкаров
2023 йил 15 мартдаги 13-06/2310-сон хатга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2023 йил 18 январдаги 02-PA 2/1-108-сон топшириқ хати билан тасдиқланган йўл харитасининг 13-бандига асосан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-77008) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан қуйидагилар маълум қилинади. Мазкур йўл харитасининг 13-бандида Ҳукуматнинг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича топшириқ белгиланган: – Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизими билан ўзаро маълумотлар алмашинуви орқали турар жой объектининг тоифасини ўзгартириш тўғрисида ариза юборишда шу уйдаги фуқаролар рўйхатдан чиқарилганлигини текшириш тартибини йўлга қўйиш; – бузилишга (снос) тушган турар жойларда рўйхатда турган фуқароларни бошқа турар жойларга рўйхатга ўтказиш тартибини аниқлаштириш. 1. Тақдим этилган лойиҳа асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 3-иловасини қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдириш назарда тутилмоқда: “5. Турар жойдан ихтисослашиши реконструкция қилиб нотурар жойга ўзгартирилган бинони кадастр органларида рўйхатдан ўтказишга сўровнома киритилаётганда унга мазкур бинода рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги тегишли ички ишлар бўлинмасининг маълумотномасини илова қилиш”. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 23 мартдаги ПФ–6191-сон Фармонининг 4-бандига асосан 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан манзил-маълумот ахборотига оид ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинган. Бунда, давлат органлари ушбу ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиши белгиланган. Шу сабабли, юқоридаги банд мазмунан қайта кўриб чиқилиши, бунда рўйхатда турган фуқаролар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги тегишли маълумотлар ички ишлар органларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиниши белгиланиши лозим. 2. Тақдим этилган лойиҳа асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида кўрсатилган кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўладиган ҳолатлар жумласига ихтисослашиши турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилган бинони кадастр органларида рўйхатдан ўтказиш учун мазкур бинода рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақида ички ишлар бўлинмасининг маълумотномаси тақдим этилмаслиги ҳолатини киритиш таклиф этилмоқда. Бироқ, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига асос бўладиган ҳолатлар белгиланган бўлиб, бунда бинода рўйхатда турган фуқаролар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги ички ишлар бўлинмасининг маълумотномаси тақдим этилмаслиги ҳолати кўрсатилмаган. Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган низомга ихтисослашиши турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилган бинони кадастр органларида рўйхатдан ўтказиш учун мазкур бинода рўйхатда турган барча фуқаролар рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги ички ишлар бўлинмасининг маълумотномаси тақдим этилмаслигини кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўладиган ҳолат сифатида киритиш юқоридаги Қонунга зид ҳисобланади. Шу сабабли, бино ихтисослигини турар жойдан нотурар жой тоифасига ўзгартиришда унда рўйхатда турувчи фуқаролар мавжуд эмаслигини кадастр органлари томонидан текшириш ва талаб қилиш тартибини жорий этиш учун “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим ҳисобланади. 3. Тақдим этилган қарор лойиҳаси билан таклиф этилаётган масалалар “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ–6191-сон Фармонига зидлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2023 йил 18 январдаги 02-PA 2/1-108-сон топшириқ хати билан тасдиқланган йўл харитасининг 13-бандида белгиланган масалаларни қуйидагича ҳал этиш таклиф қилинади. Хусусан, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига асосан бинолар ва иншоотларнинг қайта ихтисослаштирилиши муносабати билан давлат реестрига ўзгартириш киритиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ёки нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказишга рухсатномаси асос бўлади. Таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламенти билан бино ва иншоотлар ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатномалар бериш тартиби белгиланган. Жумладан, мазкур Маъмурий регламентнинг 19-бандида туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш учун рухсатнома беришни рад этишга асос бўладиган ҳолатлар кўрсатилган. Шунга кўра, бино ва иншоотлар ихтисослигини турар жойдан нотурар жой тоифасига ўзгартириш учун унда рўйхатда турувчи фуқаролар мавжуд бўлмаслиги кераклиги тўғрисидаги талабни мазкур Маъмурий регламентда белгилаш ҳамда унинг 19-бандида бино ёки иншоотларда рўйхатда турувчи фуқароларнинг мавжудлигини тегишли рухсатнома беришни рад этишга асос бўладиган ҳолат сифатида белгилаш лозим бўлади. Шу билан бирга, лойиҳада ихтисослиги турар жойдан нотурар жой тоифасига ўзгартирилган бино ёки иншоотга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгач (давлат реестрига ўзгартириш киритилгач), бу ҳақда кадастр органи томонидан тегишли ички ишлар органига автоматик равишда хабар юборилиши ҳамда ички ишлар органи ушбу хабарга мувофиқ, кўчмас мулк бўйича мавжуд манзил-маълумотлар тўғри юритилишини таъминлаши белгиланиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тақдим этилган қарор лойиҳасида назарда тутилган таклифлар мазмунан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 4. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ягона услубиётининг 591-бандига асосан қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳасининг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак. Шуни инобатга олиб, тақдим этилган лойиҳанинг номи қайта кўриб чиқилиши, бунда мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартириш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак. Раис ўринбосари Б.Кучкаров Download 23.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling