Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура қурилиш институти «Қурилиш технологияси ва уни ташкил этиш»


Download 362.87 Kb.
bet1/12
Sana19.06.2023
Hajmi362.87 Kb.
#1607378
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
yer ishlaridan namuna


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ
АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
«Қурилиш технологияси ва уни ташкил этиш»кафедраси

«Қурилиш жараёнлари технологияси» фанидан

Мавзу: “Бир чўмичли экскаватор билан котлованни қазиш”
курс ишини
ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Бажарди: ________________
Раҳбар: Рахимова Г.Р


САМАРҚАНД-2021


kириш

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач унинг келажаги қурилиш ва қурилиш техникасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам бу соҳа ҳамма вақт ҳукуматнинг диққат эътиборида турган ва бу эътибор кун сайин кучайиб бормоқда. Айниқса турар жой ва жамоат бинолари қурилиши борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Урганч, Андижон ва бошқа шаҳарлар таниб бўлмайдиган даражада қайта қурилди. Республикамиз мустақилликка эришиб иқтисодиятда бозор муносабатлари ривожланиши билан қурилиш соҳасида ҳам ҳиссадорлик жамиятлари, ширкатлар ва хусусий қурилиш ташкилотлари фаолият кўрсата бошлади. Лекин қурилиш ишларини механизациялаш асосида индустриал усулларда бажариш, типлаштирилган ва стандартлаштирилган қурилиш конструкциялари ва буюмлардан фойдаланиш ўз аҳамиятини йўқотмаслиги кўриниб турибди.
Кейинги йилларда Республикамизда ҳукумат қарорлари, призидент фармонлари билан аҳолини арзон ва сифатли турар жой бинолари билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Иқтисодиётни ривожлантириш учун кўплаб “Иқтисодий эркин ҳудудлар барпо этилмоқда. Катта-кичик саноат комплекслари янги-янги бино-иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши бунга ёрқин далил бўлмоқда. Қурилиш олиб бориш учун эса базида фойдаланишга яроқсиз ва геологик ноқулай, транспорт инфратузилмасидан узоқ ерларни танлашга ҳам тўғри келмоқда. Бундай ноқулай қурилиш шароитларида қурилиш-лойиҳа ишларини олиб бориш қурувчи муҳандислардан юксак билим ва катта тажриба талаб этади. Қолаверса Ўзбекистон олийгоҳларидан етишиб чиққан инженер-муҳандислар нафақат мамлакатимизда балки чет давлатларда ҳам мутахассис сифатида фаолиятларини олиб бормоқдалар.
Албатта бошқа худудларда қурилиш олиб борилганда иқлим шароити, маҳаллий қурилиш конструкциялари ва материаллари, ҳудуднинг геологик, гидрогеологик шарт шароитларини ҳам ҳисобга олишга тўғри келади. Бунинг учун, яъни мураккаб инженер геологик ҳамда грунт шароитида бино ва иншоотлар асос ва пойдеворларни барпо этишда, илм-фан ва техниканинг муваффақиятларига таянган холда, самарали усулларидан фойдаланиб, иқтисодий жиҳатдан арзон, техник жиҳатдан қўйилган талабларга жавоб берадиган асос ва пойдеворларни танлаш, ҳисоблаш ва лойиҳалаш масалаларни ечиш талаб этилади.


Download 362.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling