2. Технологик қисм
Тўлдирувчилар ишлаб чиқариш технологиясини, талаба қабул қилинадиган рационал технологияларни қуйидагилар бўйича танлаш ва асослашга ёрдам беради:
а) хом ашёларнинг асосий хусусиятлари ва лойиха қилинаётган ишлаб чиқаришга қўйиладиган талаблар;
б) хом ашёни қайта ишлаш усуллари;
в) қуритиш ва куйдиришнинг физик-химик асослари.
Технологик қисм бўйича тушунтириш хатида 4-5 бет ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумотлар бериш керак.
3. Буюм тавсифи
Корхонанинг ишлаб чиқаришни ҳисоб-китоб қилиш, хомашёлардан маҳсулотнинг турлари ҳақида 1-2 бет маълумот бериши керак. Бунда маҳсулотнинг Давлат андозалари (ГОСТ, ЎзРСТ) даги техник хусусиятлари ва талаблари бўйича тавсифи берилади.
4. Технологик схема
Тўлдирувчи тури ва технологиясига кўра уни ишлаб чиқариш технологик схемаси 1-2 бет берилади.
5. Ҳисоб-китоб қисми
Курс лойиҳасининг ҳисоб – китоб қисмида лойиханаланаётган корхонанинг ишлаб чиқариш тизимини ва айрим цехларнинг иш режиминин мустақил тахлил қилишга имкон беради. Бунда талаблар қуйидагиларни ҳисоб-китоб қилиши керак:
а) Корхонанинг иш режими
Бутун корхонанинг ёки айрим цехларнинг иш режимини талабалар 262 иш куни, дам олиш ва байрам кунларини, қуритиш агрегатлари ва х.к. ларнинг 2 сменада ишлашни, асбоб-ускуналарнинг капитал ёки профилактик ремонт қилинишини эътиборга олиб ҳисоб-китоб ишларини бажаради. Унинг ҳажми 2-3 бетда берилади. Асосий технологик ускуналарнинг йиллик иш вақти фондини 247 кун деб қабул қилинади. Асосий технологик ускуналардан фойдаланишнинг йиллик коэффициенти-247:262=0,943
Лойиҳаланаётган корхонанинг иш режими
1 - жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |