Ўзбекистон республикаси қуролли кучлар академияси ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультети 1-босқич 13-гуруҳ тингловчиси подполковник
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сўзлари
Download 252.21 Kb.
|
Топширик 1 Комилов Алишер
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сўзлари
Инсон ҳуқуқлари масаласи бугунги куннинг энг долзарб масаласидир. Ҳозирги дунёнинг бош масалаларидан биридир. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, инсон ҳуқуқлари масаласи умумжаҳон ҳамжамиятининг, халқаро жамиятларнинг, турли давлатлараро ташкилотларнинг ва муассасаларнинг катта аҳамият берадиган масаласидир. Жаҳоннинг турли давлатларида жамоатчилик асосида иш олиб борадиган ва ҳукуматлар томонидан ташкил қилинган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ишлаб турибди. Ҳозирги кунимизда ҳар бир масала инсон ҳуқуқлари масаласига боғланмоқда. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, инсон ҳуқуқлари масаласи дунё сиёсатидаги бош масалалардан бири бўлиб турибди. Бундай шароитда, ўз-ўзидан Ислом дини инсон ҳуқуқлари масаласига қандоқ қарайди? деган савол пайдо бўлади. Бу саволга жавоб беришдан олдин, бугунги кунда инсон ҳуқуқлари шиори остида кўтарилаётган масалалар рўйхатига назар соладиган бўлсак, ушбу масалалар Ислом динида муфассал кўриб чиқилгани, уларни ҳал қилиш катта муваффақият билан йўлга қўйилганини кўрамиз. Тарих саҳифаларида Ислом низоми инсон ҳуқуқига тегишли масалаларни биринчи бўлиб, энг мукаммал ва энг кенг миқёсда татбиқ қилгани олтин ҳарфлар ила битилгандир. Ислом пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва у кишининг рошид халифалари даврида яшаган мусулмон халқлар инсон ҳуқуқлари масаласида катта ютуқларга эришган халқлар экани ҳам маълум ҳақиқатдир. Бундан ўн беш аср олдин бу ишни рўёбга чиқиши ажабланарли эмас. Чунки, Исломдаги инсон ҳуқуқлари манбаси илоҳий манбадир. Исломда бир гуруҳ одамлар тўпланиб олиб одамларга қандай ҳуқуқлар беришимиз керак? деб маслаҳат қилиб, кейин бир баё-нот билан чиқилмайди. Исломда инсонларга ҳуқуқлари уларнинг яратувчи холиқ, Аллоҳ томонидан берилади. Инсонни яратган Аллоҳ таоло, унинг қандай ҳуқуқларга муҳтож эканини ҳам яхши билади ва ўша билими асосида, унга керакли, фойдали ҳуқуқларни беради. Шунинг учун ҳам, Исломдаги инсон ҳуқуқлари масаласида инсонларнинг бирон тоифаси эътибордан четда қолмаган, ҳаммага адолат юзасидан тенг савияда муомала қилинган. Исломда инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетар экан, инсон сифатида ҳар бир шахс у ҳуқуқлардан фойдаланиши зарурлиги таъкидланади. Чунки, бу илоҳий неъматдир ундан ҳар бир банда фойдаланиши керак. Исломда инсон ҳуқуқларига маълум бир жамоанинг келишув асосида тузган шартномаси, ўша келишувда қатнашган тарафлар хоҳлаган тоифаларга берилади, қолганларга берилмайди, деб бўлмайди. Ёки инсон ҳуқуқларидан ўзини масъул, деб эълон қилган томонга яқинларга кўпроқ, улардан узоқларга озроқ ҳам берилмайди. Балки, барча инсонларга баробар берилади. Download 252.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling