Мавзу: “исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар


Download 54.26 Kb.
bet1/11
Sana12.09.2023
Hajmi54.26 Kb.
#1676194
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар


Мавзу: “ИСЛОМДАГИ МАЗҲАБЛАР ВА ЙЎНАЛИШЛАР

  1. Мусулмонлар орасидаги ихтилофлар. Суннийлик. Хорижийлик. Шиалик.

  2. Исломдаги оқим ва йўналишларнинг ҳозирги кундаги кўринишлари ва уларнинг ислом бирлигига таҳдиди.

  3. Мазҳабларнинг пайдо бўлиши: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийлик.



Таянч тушунчалар: мазҳаб, оқим, фирқа, ҳанафийлик, шофеийлик, моликийлик, ҳанбалийлик, фиқҳ, фатво, мужтаҳид, суннийлик.
Мавзу ўқув мақсади: Исломда оқим ва йўналишларнинг пайдо бўлиши, фиқҳий мазҳаблар: ҳанафийлик, моликийлик, шофеийлик ва ҳанбалийликнинг вужудга келиши, ислом умматининг бирлигига рахна солувчи қарашлардан мазҳабсизлик ҳақида маълумот бериш.

Мусулмонлар ўртасидаги биринчи сиёсий низо умматга (мусулмонлар жамоасига) раҳбарлик қилиш масаласида рўй берди.


Исломдаги бўлинишларнинг бирламчи замини Муҳаммад алайҳис-салом вафотларидан кейин бошланган. Чунки мусулмон жамоасига энди ким бошчилик қилади, деган масалада барчанинг фикри бир хил эмасди. Бунга сабаб мусулмонларнинг марҳум йўлбошчиси томонидан жамоага кейинги раҳбар ким бўлиши очиқ-ойдин кўрсатилмаганида эди. Аммо Пайғамбарга “халифа” (ўринбосар) бўлишга саҳобий Абу Бакр Сиддиқ учун алоҳида “ишора” бўлгани манбаларда қайд этилган. Расулуллоҳ вафотлари арафасида Абу Бакр Сиддиқнинг намозда мусулмонларга имомлик вазифасини ўтаб беришга берган кўрсатмалари йирик саҳобийлар томонидан мазкур “ишора” сифатида қабул қилинган эди.
Шундай экан исломда мазҳаблар ва йўналишлар мазмун моҳияти ҳақида аниқлик киритб оламиз.
Мазҳаб — (араб.- йўналиш, оқим, йўл, таълимот), шариат мазҳаблари — исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари. 8-9-а.ларга к.елиб шариатнинг шаклланиши жараёнида ҳуқуқшунослик - фиқҳ соҳасида жуда кўп мазҳаблар юзага келган. Ҳозирги вақтда суннийликда тўртта Мазҳаб - ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик, ҳанбалийлик (М.лар номи уларнинг асосчилари: Абу Ҳанифа (Имоми Аъзам), Молик ибн Анас, Шофиъий, Ибн Ҳанбал номидан олинган), шиаликда бир М. -жаъфарийлик (асосчиси - Жаъфар ас-Содиқ) сақланиб қолган.
Исломдаги йўналиш деганда муайян эътиқодий масала асосида бирлашган мусулмонлар мажмуаси тушунилади”.
Аҳли сунна” дегани Муҳаммад (а.с) суннатларига эргашувчилар ва “вал-Жамоа” сўзи эса мусулмонларнинг кўпчилиги ортидан юрувчиларни англатади. Демак, “Аҳли Сунна вал-Жамоа” –суннатга ва жамоага эргашувчилардир.1
Аҳли Сунна вал-Жамоа” номини қисқартирган ҳолда “Суннийлик йўналиши” деб ҳам юритилади.
Бугунги кунда мусулмонларнинг 92,5 фоизини “Аҳли Сунна вал-Жамоа”га мансубдир.
“Ислом ҳуқуқшунослиги фақат шариат қоидаларини талқин қилиш усулари ва тамойилларига кўра бир-биридан фарқ қиладиган бир неча мазҳаблар (мактаблар, оқимлар, йўналишларга) бўлинади.
Мазҳаб (араб.-йўналиш, оқим, йўл, таълимот) шариат мазҳаблари – исломда ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари 2 тушунилади.
Илк икки халифа даврида мусулмонлар орасида бирликка эришилган бўлса, халифа Усмон ибн Аффон даврига келиб жамоа орасида фитналар пайдо бўлди.
Тўртинчи халифа бўлиб сайланган пайғамбар куёви Али билан Шом (Сурия) волийси (губернатори) Муовия ўртасида шиддатли кураш кетди. Муовия Алидан учинчи халифа Усмонни ўлдирган кишиларни тутиб беришни, агар шундай қилмаса, уни халифа сифатида тан олмаслигини билдириб хат ёзди. Усмонни ўлдиришда қатнашган кишилар Алини халифа қилиб сайланишида фаол иштирок этган эдилар. Бундан ташқари мусулмон умматининг биринчи раҳбаридан бирор нарсани талаб қилиш исён билан баробар эди. Шунинг учун Али билан Муовия ўртасида Саффин деган жойда шиддатли жанг 657 йилда рўй берди. Алининг тўла ғалабасига бир баҳра қолганда Муовия ҳийла ишлатиб, жангни тўхтатишни ва масалани оқсоқоллар кенгашида ҳал қилишни талаб этди. Али қон тўкилиши олдини олиш мақсадида бу таклифга кўнди. Аммо оқсоқоллар кенгаши Муовияни ҳам жангда мағлуб бўлмаганлигини эълон қилиб, уни Шомга раҳбарлигини тан олди. Али бунга рози бўлса ҳам, унинг қўшинидаги аскарлардан 12 минг киши Алидан юз ўгириб, унинг қароргоҳидан чиқиб кетдилар ва шунинг учун улар кейинчалик хавориж (ташқарига чиқиб кетганлар) номини олдилар. Уларнинг ақидасига кўра, сиёсийми ёки сиёсий эмаслигидан қатъий назар мусулмонлардан биронтаси оғир гуноҳ қилиб қўйса, у мусулмончиликдан чиқади. Халифани ягоналигини тан олмаслик ҳам оғир гуноҳ. Агар халифанинг ўзи ҳам оғир гуноҳ қилиб қўйса, уни мақомидан маҳрум қилиш, ҳатто қатл этиш ҳам шариат нуқтаи назаридан жоиз бўлади. Кейинчалик улардан бири Алига суиқасд қилиб, уни ўлдирди. Хавориж оқими ўзининг муросасизлиги туфайли кейинчалик ҳукмдорлар томонидан тор-мор қилиниб, тугатилди. Али шаҳид бўлгандан кейин унинг тарафдорлари шиа (партия) мазҳабига асос солдилар, яъни ҳокимиятга фақат пайғамбар хонадонидан бўлганларгина ҳақлидир. Уларнинг ақидасига кўра, халифа ва имомни сайлаш халқ қўлида бўлмаслиги лозим. Кейинчалик улар имомни хато ва адашишлардан холи бўлган шахс сифатида илоҳийлаштирдилар.
Суннийлик. (Аҳли сунна вал-жамоа) йўналиши 657 йилги воқеалар ва уларнинг натижасида келиб чиққан фирқабозлик шароитида ҳам ўрта йўлни тутган, давлатга қарши бормаган, ўзларини суннатга амал қиладиган ва жамоатдан ажралмайдиганлар гуруҳи суннийлар ёки “аҳли сунна вал жамоа” деб аталди. Бугунги кунда суннийлар дунё мусулмонларининг 92,5 фоизини ташкил этади.
СУННА, суннат (араб. - одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи) - исломда мусулмонлар учун ибрат ҳисобланган Муҳаммад (сав)нинг сўзлари, амаллари ва хатти-ҳаракатлари.



Download 54.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling