Мавзу: “исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар


Download 54.26 Kb.
bet8/11
Sana12.09.2023
Hajmi54.26 Kb.
#1676194
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

Моликийлик мазҳаби. Имом Моликнинг тўлиқ исми – Молик ибн Анас Мадинада 94/713 т-илиб ўша ерда вафот этган. Унинг машҳур “Ал-Муваттао” китоби моликий мазҳабининг асосий дастури ҳисобланади.
Имом Молик асосан оят, хадис ва ижмоъга асосланиб хукм чиқарарди. Ўрта асрларда моликий мазҳабининг фаолият маркази шимоли-Ғарбий Африкага кўчиши натижасида ўша ерда кўпроқ ривожланди.
Ижтиҳод — (араб. - ғайрат қилиш, интилиш) - фақиҳ томонидан шаръий ҳукмни ҳосил қилиш учун барча билим ва тоқатини ишга солиш. И. шаръий ҳукми келмаган ишнинг махсус қоидаларни ишга солиб шаръий ҳукмини аниклаш учун қилинади. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) тириклигида у кишидан бошқа одам И. қилмаган. Бу мумкин ҳам емас еди. И. 7-а. охирида вужудга келган. Бу вақтга келиб саҳобаларнинг Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) фаолиятлари, айтган сўзлари ҳақидаги хабарларида ихтилоф пайдо бўлган. Бундан ташқари мусулмон жамоасидаги ҳаёт тарзининг ўзгариб бораётганлиги туфайли кўплаб ҳуқуқий муаммолар туғилган. Шунинг учун И.нинг асосий мақсади янги ёхуд ўтмишдошлар томонидан ҳал етилмаган масалаларни топиш, исломга таянилган ва уни қувватлаган ҳолда ҳал етиш бўлган. Кейинги даврларда Қуръон ва Суннатга тегишли илмларнинг барчасини, ижмўга оид нарсаларни, араб тилига оид барча илмларни, усул ул фиқҳ илмини ва шунга ўхшаш И. қилиш учун шарт бўлган илмларни яъни оятларнинг сабаб нузулини, ҳадисларнинг айтилиш сабаби ва ўрнини олий даражада билган, тақводорлик, адолатлилик ва шунга ўхшаш олий шахсий фазилатларга соҳиб бўлган кишилар (мужтаҳидлар) И. қилишга ҳақли бўлганлар. И., асосан, фиқҳга оид масалаларга қўлланган. Ақида ва фалсафага оид масалаларда И. қилиш мумкин бўлмаган. Ўрта асрларда, аниқроғи 12-а.да баъзи ҳокимларнинг фақиҳларни мажбур қилиб нотўғри ҳукм чиқаришга уринишларидан, ноаҳил одамларнинг И.га ўзларини уришларидан еҳтиёт қилиб уламолар, И. ешиги беркилганини еълон қилганлар. Бу масалада хилоф қилганлар кўпчиликнинг қаршилигига дучор бўлганлар. Шу билан бирга гоҳ-гоҳида И.ни даъво қилганлар ҳам чиқиб турган. Бундай шахсларга Ибн Таймия ва Ибн Қайм мисол бўла олади. Ҳанафийлардан Камол ибн Ҳумом ҳақида шунга ўхшаш гаплар бор. Аммо, И. ешиги беркитилганлиги ҳолати ҳозиргача давом етиб келмоқда. Яқин орада бирор киши И. қилгани тан олингани йўқ. Аммо И. қилиш зарурлиги тобора ортиб бораётгани ҳақидаги чақириқлар зиёда бўлиб бормоқда. Баъзи замондош уламо ва илмий муассасалар шахсий И. емас, уламолар жамоат бўлиб И. қилиши тарафдори бўлмоқдалар. Шу мақсадда янги пайдо бўлаётган масалаларда И. қилиш учун Ислом давлатлари уюшмаси, Ислом олами робитаси ва б. баъзи бир минтақа ва давлатларда Ислом фиқҳи академиялари ташкил қилинган ва қилинмоқда.


Фатво — (араб. - тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) - исломда муфти ёки уламолар кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масалаларда бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ. Исломнинг дастлабки даврида Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафдошлари, айниқса, дастлабки тўрт халифа (чорёрлар)нинг турли ҳуқуқий масалалар юзасидан берган изоҳлари, шунингдек, уларнинг фиқҳга доир чиқарган қарорлари Ф. деб айтилган. Ф. барча диний- ҳуқуқий мазҳаб асосчилари томонидан фиқҳга оид қўшимча манба сифатида қаралган. Ҳуқуқий масалаларда берилган Ф. диний жамоалар, муассасалар ва мусулмонлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Ф. Қуръон, ҳадислар ва шариатга ёки илгари берилган Ф.ларга асосланиб чиқарилади.

ҚИЕС (араб. - таққослаш) - шариат манбаларидан бири (Куръон, сунна, ижмоъдан сўнг 4-си). Қ.да дастлабки 2 манба - Куръон ва суннада берилмаган бирор ҳуқуқий масала улардаги шунга ўхшаш масала бўйича берилган кўрсатмага таққослаш йўли б-н шарҳ этилган. Мас., арақнинг шайтон иши эканлиги, уруш-жанжал, адоват чиқариши сабабидан, у Қуръони каримда ман этилган. Аракдан бошқа маст қилувчи ичимликлар ҳақида бирор нарса айтилмаган. Лекин мужтаҳид уламолар маст қилувчи ичимликларнинг ҳаммасида ҳам арақ каби салбий натижалар бўлишини ҳисобга олиб, унга Қ. қилганлар ва ҳаром деб ҳукм чиқарганлар. Қ. фақиҳлар ҳуқуқини кенгайтириб, шариатни турмушнинг турли томонларига татбиқ этишга имконият берган. Шу б-н бирга Қ. ислом динини замон ва тараққиёт ила ёнма-ён юришида асосий омиллардан бири ҳисобланади. Қ.нинг манба сифатида киритилиши шариатнинг ҳуқуқ тизими сифатида шаклланиши ва руҳонийлар, фақиҳлар мавжуд муносабатларни ҳимоя қилишдаги мавқеининг ошишидан далолат берар эди. Ислом ҳуқуқшунослигида ҳозирда ҳам Қ.га амал қилинади.



Download 54.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling