Мавзу: “исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар
Download 54.26 Kb.
|
мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар
Жабарийлар — (араб. жабр сўзидан - зўрлик ишлатиш, мажбур қилиш маъносида) - 7-а. охири - 8-а. бошида ислом илоҳиётида пайдо бўлган оқим тарафдорлари. Ж. исломда тақтсир масаласида адашган деб тан олинган фирқалардан бири ҳисобланади. Ж. аҳди сунна вал жамоада тан олинган такдир масаласини инкор қилади. Ж. инсон такдирини худо мутлақ олдиндан белгилаб қўйган, инсонда ҳеч қандай ирода ва фаолият еркинлиги йўқ, булар фақат худода мавжуд, инсон еса, ана шу фаолиятни ўзлаштириб олиш имкониятига ега, деган ақидаларни илгари сурган. Ирода еркинлиги тарафдори бўлган қадарийларга Ж. қарши бўлган. Шунингдек, Ж. турли даврларда маълум муддат ҳокимият тепасида бўлган халифаларга таъсирини ўтказиб, сиёсий ҳаётда муҳим рол ўйнаган. Натижада ўзига қарши оқим ва мазҳабларга тазйиқ ўтказган. Ж.ни ҳокимият тепасида турган умавийлар қўллаб-қувватлаб, уларга қарши бўлган диний фирқа ва сиёсий гуруҳларни таъқиб остига олган. ЖАБРОИЛ - исломда тўрт бош фариштадан бири (Микоил, Исрофил, Азроил билан бирга). Аллоҳ амрларини Пайғамбарларга етказиб, ваҳий келтирувчи (хабар берувчи), самовий офатларни ер юзида ижро қилувчи фаришта; барча Пайғамбарларга жумладан Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳам худо тарафидан келган ваҳийлар фаришталар улуғи Ж. орқали келган. Ж. Аллоҳнинг иродаси билан Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Қуръон оятларини етказиб берган Қуръони каримда Ж. "муқаддас руҳ" "олижаноб елчи" номи билан тилга олинади Қуръондан кейинги ривоятларда Ж.ни аввалс Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётларидаги ўрни батафсил баён қилинган. У Расулуллоҳга меърож кечаси ҳамроҳ бўлиб, у зотни еҳтиёт қилган ва йўл йўриқлар кўрсатган, ҳарбий юришларда ва илоҳиётга доир мунозараларда кўмаклашган Ж. бошқа Пайғамбарлар тарихида ҳам муҳим ўрин тутган. Аллоҳ таоло Одаматони яратиш учун Ж.ни тупроқ келтиришга юборган, Ж Одамато жаннатдан қувилганида унга ғамхўрлик қилган, Нуҳ (ас)ни халос бўлишига ёрдамлашган ва Иброҳим (ас)нинг ўғилларини қутқарган, Юсуф (ас)ни кўп тиллардан бохабар қилган, Довуд (ас)га совут ясашни ўргатган Сулаймон (ас)га ёрдамлашган, Закариё (ас)га Яҳъё (ас)ни туғилишини башорат қилган ва б.
Мушаббҳалар Арабча «ўхшатувчилар, ўхшатиш тарафдорлари» ёки антропоморфистлар. Турли хил ақидавий таълимотларнинг хосила номи бўлиб, бу йўналиш вакиллари Аллоҳни инсон қиёфаси шаклида тасаввур қиладилар. Қуръонда Аллоҳ инсонга тўғридан-тўғри ўхшатилмаса-да, лекин инсонга берилган сифатлар каби Аллоҳнинг сифати изҳор қилиниши баъзи тоифа одамларнинг қуйидаги оятларни тўғридан-тўғри тушунишига асос бўлади: (2:127/121), кўрувчи, эшитувчи; (20:5/4), аршда-курсида ўтирувчи; (55:27), важҳи-юзи борлиги; (54:14), кўзи борлиги; (37:75) қўли борлиги ва бошқалар. Лекин Қуръон Аллоҳнинг ягоналигини, унинг зоти ва сифати дунёдаги ҳеч бир махлуқ ва жонзотга ўхшамаслигини доимо эслатиб туради. Илк Ислом даврида зоҳирийлар: Қуръон таълимотини айнан тушуниш ва талқин қилиш та рафдори бўлган барча окимлар, ботинийларга қарама-қарши ўлароқ, зоҳирийлар деган умумий ном билан юритилган; ўрта асларда тарқалган асосчиси Довуд ибн Али ал-Ис- фаҳоний аз-Зоҳирий (вафоти 883 й.) номи билан боғлиқ равиш- даги оким. Мўътазилийларга қарама-қарши турганлар. Булар орасида оралиқ ҳолатда моликийлар турадилар. Улар «била кайфа» хусусиятидан келиб чиқиб, Аллоҳнинг зоти ва сифатла- рига талқин этишга уринмасдан, тўғридан тўғри ишонавериш керак деган ғояни илгари сурадилар. Қуръон оятларини тўғри- дан-тўғри тушунувчилар, яъни Аллоҳни инсон киёфасидагидек деб талқин қилувчиларнинг 1 сўл шиалар (муғирийлар, мансу- рийлар, хаттобийлар) ўз имомларини илоҳийлаштириш даража- сигача борар эдилар. Бошқа (Байанийлар) эса Аллоҳни нурдан иборат бўлган инсон қиёфаси деб талқин қилардилар; 2-тоифа эса (жаволиқийлар) танаси йўқ деб; 3-тоифа вакиллари (Муқо- тил ибн Сулаймон Басрада 767 вафот этган; Довуд ал-Жаваби- рий ва бошқалар) Аллоҳни инсон сифатлари билан жамлаб «ин сон каби Аллоҳнинг тана, гўшт-қондан иборат» деб ҳисоблаб, лекин у хеч бир зотга ўхшамайди ва ҳеч бир зот ҳам унга ўхша- майди деган таълимотни илгари сурардилар. 1 Тулепов, Айдарбек. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Тўлдирилган нашр/ Маъсул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур. – “Sharq”, 2014.- Б.5. 2 Ислом ҳуқуқи: Олий ўқув юртлари учун дарслик. – Т.: “ТДЮИ” нашриёти, 2007. -Б. 179. 3 Фалсафа: қомусий луғат (Тузувчи ва маъсул муҳаррир Қ.Назаров). – Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририяти, 2004. –Б. 452-453. 4 Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. / Таржима ва тафсир муаллифи: Шайх Абдулазиз Мансур. –Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт матбаа-бирлашмаси, 2007. – Б. 167. 5 Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. / Таржима ва тафсир муаллифи: Шайх Абдулазиз Мансур. –Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт матбаа-бирлашмаси, 2007. – Б. 167. 6 Тулепов, Айдарбек. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Тўлдирилган нашр/ Маъсул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур. – “Sharq”, 2014.- Б.84. 7 Искандаров Б. Ўрта Осиёда фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фикрларнинг шаклланиши тарихидан лавҳалар. –Тошкент: Ўзбекистон, 1993. – Б. 18-19. 8 Қаранг: Ҳуснитдинов З. Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. – Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000. – Б. 74-75. 9 10 Қаранг: Ислом. Энциклопедия: / З.Ҳуснитдинов таҳрири остида. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. 2003. -Б. 39. 11 Тулепов, Айдарбек. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Тўлдирилган нашр/ Маъсул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур. – “Sharq”, 2014.- Б. 7. 12 Тулепов, Айдарбек. Ислом ва ақидапараст оқимлар. Тўлдирилган нашр/ Маъсул муҳаррир Шайх Абдулазиз Мансур. – “Sharq”, 2014.- Б.6 Download 54.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling