Мавзу: “исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар


Урф-одатларга асосланиб иш юритарди


Download 54.26 Kb.
bet7/11
Sana12.09.2023
Hajmi54.26 Kb.
#1676194
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

Урф-одатларга асосланиб иш юритарди.

Ҳанафий мазҳаби, асосан, Албания, Босния ва Герцеговина, Туркия, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Жибути, Эритрея мамлакатларида кенг тарқалган.
Ханбалийлик. АҲМАД ибн ҲАНБАЛ, Абу Абдуллоҳ; И б н Ҳ а н б а л (780-855) - илоҳиёт олими, суннийликдаги ҳанбалийлик мазҳабининг асосчиси ва имоми. Ҳанбалийлик ҳуқуқий мактаби ҳақида қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин.
А.и.Ҳ. анъанавий суннийликни ҳимоя қилган, муътазилийларга қарши курашган.
Ислом уламолари ва муътазилийлар ўртасидага баҳс бир асрдан бери давом этиб келар, улар ислом уммасининг парчаланишида бир-бирини айбларди. Маъмун ана шу баҳсга барҳам бериш мақсадида, муътазилийларнинг бир неча ақидаларини айниқса, Қуръоннинг яратилганлиги (яъни Аллоҳ томонидан яратилгани), ҳақидаги фикрни асослаш мақсадида 833 й. махсус ҳайъат тузган ва барча уламоларни имтиҳон (меҳна) қилдирган.
Бу ақидаларни қабул қилмаган дин арбоблари Қуръонни Аллоҳ б-н бир даражага қўювчи мушрик, яъни кўпхудолик тарафдори деб эълон қилинар ва шунга яраша жазога тортиларди. Ўз фикрларидан қайтмаган бир неча уламо қатори А.и.Ҳ. 2 йил зиндонда ётган.
Озодликка чиққач эса, умрининг охиригача диний-сиёсий фаолиятини давом эттирган. Маъмун томонидан тузилган меҳна кутилган натижа бермагач халифа Мутаваккил (847-861) 848 й. меҳнани бекор қилган. Кексайиб қолган А.и.Ҳ. Бағдодда энди ўзининг номи б-н атала бошлаган диний-сиёсий ҳаракатнинг ғоявий раҳнамосига айланган.
. 9-а.нинг 20-40-йлари мусулмон уммасида юз берган парокандалик ҳолатини таҳлил қилиб, А.и.Ҳ. исломнинг "олтин даври" - Муҳаммад(сав) ва илк халифалар даврига қайтиш керак, деган хулосага келди. Айниқса, "бидъат" масаласида у кескин мавқеда бўлди. Унинг фикрича, Куръон, ҳадис ва мусулмон уламоларининг илк уч авлоди фикри (ижмо)га асосланмаган дин ва ҳаётга оид ҳар қандай "янгилик" қораланмоғи даркор.
А.и.Ҳ.нинг "6 ақида" (ислом дини аҳкомларининг қисқача баёни), ҳадислар тўпламлари, шу жумладан 30 минг ҳадисни ўз ичига олган "Муснад" ("Иснодли ҳадислар тўплами") ва имон-эътиқод, фиқҳ ва ибодат масалалари бўйича рисолалари ҳозиргача сақланиб қолган.10
Ҳанбалийлик ҳуқуқий мактаби ҳақида қуйидаги хулосаларга келишимиз мумкин.

  1. Суннийликдаги бошқа диний-ҳуқуқий мазҳаблардан фарқли равишда, ҳанбалийлик аввал диний-сиёсий ҳаракат сифатида юзага келиб, кейинчалик диний-ҳуқуқий мактабга айланган. Ҳанбалийлар анъанавий ислом тарафдорларининг энг турғун қарашларини ифодалаганлар.

  2. Ҳанбалийлар Қуръон ва ҳадисларни айнан тушунишни ҳам, мажозий тафсирини ҳам рад этадилар.

  3. Ҳанбалийлар Муҳаммад пайғамбар (САВ) саҳобаларининг ижмосинигина тан оладилар.

  4. Қиёс бўйича ҳукм ҳар қандай саҳиҳ манба асосида бўлиши мумкин;

  5. Агар қиёс бўйича ҳукм зарарли ёки мавҳум натижага олиб келса, истиҳсон бўйича қарор қабул қилинади.

Ҳанбалий мазҳаби ҳозирги кунда Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн каби давлатларда тарқалган.

Download 54.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling