Мавзу: “исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар


Download 54.26 Kb.
bet9/11
Sana12.09.2023
Hajmi54.26 Kb.
#1676194
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
мавзу Исломдаги мазҳаблар ва йўналишлар

Салаф(араб. – аждодлар, аввал яшаб ўтганлар). Пайғамбар (а.с) замони ҳамда ундан кейинги даврда яшаган саҳобий, тобеий ва табаа тобеийлар “салафи солиҳ”, яъни “солиҳаждодлар” дейилади. Мазкур истилоҳ улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан ишлатилмаган. 11


Ижмоъ – (араб. – иттифоқ бўлиш, азму қарор қилиш) муҳокама этиладиган масала юзасидан мужтаҳидларнинг бир фикрга келишуви; фиқҳ манбаларидан бири. Барча мужтаҳидларнинг Пайғамбар (с.а.в.)дан кейинги даврларда бирор шаърий ишга якдиллик билан иттифоқ қилишлари ижмоъдир12.
Абу Мансур ҳазратлари яшаган даврда ақида уламолари икки асосий манбага суянганлар. Биринчиси – оят ва ҳадислар ҳамда саҳоба ва тобеинларнинг ижмоъ ва ижтиҳодлари, яъни нақлий далиллардир. Иккинчиси – ақлий далиллар. Шайх Абу Мансур эса бошқаларга тақлид қилмасдан, нақлий далиллар билан ақлий далилларни уйғунлаштириб, ундан сўнг хулоса чиқарганлар.
Ақлий далил деганда фалсафа, мантиқ ва табиий фанлар кўзда тутилади.
Салаф уламоларининг кўпчилиги ушбу далилларни тан олмас, балки нақлий далилларнинг ўзи билан кифояланар эдилар. Шайх Абу Мансур эса, бу иккаласидан ҳам муносиб равишда фойдаланиб, ўртахолликни ихтиёр қилганлар.
Шунингдек, нақлий далилларни тўғри англаш учун эса ақлий далилларни пухта билиши шарт бўлган. Абу Мансур ҳазратлари инсоний ақл-тафаккур кўп ўринларда маълум ҳақиқатларни идрок этишга қодир эмаслигини уқтириб ўтадилар. Ва ақлнинг ҳам Аллоҳ томонидан ато этилган энг улуғ неъмат экани, ундан оқилона фойдаланиш зарурлигини ҳам таъкидлаб ўтадилар.
Аҳли Сунна вал-Жамоа ақидаси ўша даврда уч буюк шахс томонидан ҳимоя қилинган. Улардан биринчиси- Абул Хасан Ашъарий, иккинчиси, Абу жаъфар Таҳовий, учинчиси, Мовароуннаҳрда Абу Мансур Мотуридий сунний ақиданинг ҳимоячилари сифатида ислом тарихида чуқур из қолдирганлар.
Абу Мансур Мотиридийнинг хизматлари шуки, ўша даврдаги ақидавий оқимларнинг салбий таъсирларига раддия бериш, кучли ва асосли далиллар келтириш орқали хақиқий ислом ақидасини ҳимоя қилиш, калом илми, мантиқ ва мунозара қоидаларига суянган ҳолда мусулмонларни жаҳолатга илму маърифат билан қуроллантиришни мақсад қилган эдилар.
Мўътазила ашъария ёки мотуридия каби ақлни нақлий далиллардан кейинги ўринга эмас, балки биринчи ўринга қўйганлар. Шайх Мотиридий мўътазила фирқасининг қарашларига қарши чиққанлар.


Шариат М.лари диний фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала М. ҳам тенг ҳисобланади, йирик мусулмон университетларида тўрт мазҳаб бўйича алоҳида дарс ўқитилади. М.лар умуман анъанавий диний ҳуқуқ доирасидан чиқмагани ҳолда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳозир ислом мамлакатларида ҳанафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва ҳ.к.), моликийлик (Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия), шофиъийлик (Миср, Индонезия ва ҳ.к.), ҳанбалийлик (Саудия Арабистони) М.лари, шунингдек, шиалик тарқалган мамлакатлар (Ерон, Ироқ, Яман ва ҳ.к.)нинг ҳуқуқий ҳаётида жаъфарийлик М.и ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳанафийлик М.и кенг ёйилган

Download 54.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling