ПАВнинг кўпик ҳосил қилиши хусусияти р=3-9 да ўзгармас бўлади. Ҳарорат 900С дан ошганда ПАВни кўпик ҳосил қилиш қобилияти ошади. Сирт таранглиги пасайган сари кўпик ҳосил қилиш қобилияти ошади. Туз – суюқликлар кўпик ҳосил қилиш қобилиятини пасайтиради. Полимер реагент – стабилизаторлар кўпикнинг таркибий-механик хусусиятини оширади. Оғир суюқликлар Оғир суюқликлар – фильтрацияга тўсиқ бўладиган полимер қўшимчаси бор ёки бўлмаган қаттиқ заррачаларни ўз ичига олмаган тузлар эритмаси (намакоб) (ишқорий ёки ишқорий-ер металлар галогенидлари) ёки уларнинг аралашмасидир. Оғир суюқликларнинг асосий вазифаси – махсулдор горизонтларни тозалаб очиш қувурларни тамомлаш, сўндириш (махсулдор қатламларда гидростатик босимдан юқори бўлган босим билан. Чунки шунда самарали қатламни кольматациясини олди олинади). Шунда нефт қазилиши 2-5 марта ошади. Керакли зичликка қараб оғир суюқлик сифатида натрий хлориди, кальций лорид ива бромиди ишлатилади. Бу тузлар ва уларнинг тўйинган эритмаларини баъзи хоссалари қуйида келтирилган: 200С ҳароратда эритма хоссаси: зичлик, г/см3 1,2 1,4 1,82 туз миқдори, % 26,4 39,86 58,84 Оғир суюқликларни вазифасига қараб уларнинг хоссаларини асосий кўрсаткичи – зичлик (қатлам босимига боғлиқ) ва фильтрация кўрсаткичи (9-15 см3/30 мин). Қудуқни бурғилаш учун ишлатиладиган оғир суюқликларни қовушқоқлигини пастлиги ва қаттиқ фаза йўқлиги, қазиш тезлигини оширишни таъминлаб беради. Оғир суюқликларни ишлатилиши орқали бурғилашнинг сарфланиши 15-20% га пасаяди. alplex Маҳсулот таърифи ALPLEX сув таъсирида тез учрайдиган сланецлардан бурғилаб ўтишни осонлаштиришга мўлжалланган қуруқ алюминий бирикмасидир. Бу маҳсулот сланецлардан ингибирловчи одатий электролитларнинг ўрнини босувчи иқтисодий самарали восита. Ҳатто бир қанча асосий реакциялар содир бўлиши мумкин бўлса ҳам, алюминийнинг бу бирикмаси стабилизатор (турғунлаштирувчи) сифатида ишлайди, яъни у сланецларнинг гидратланишини секинлаштиради. ALPLEX маҳсулоти барча турдаги гилли эритмаларида ютилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |