6. Курс иши (лойиҳаси) бўйича кўрсатма ва тасвиялар
Курс иши (лойиҳаси) ишларининг тахминий рўйхати:
ДМ тўлқин диапазонида ишлайдиган АМ модуляцияли алоқа боғловчи радиоузатувчи қурилмалар.
Фаза бўйича модуллаштирилган радиоузатувчи қурилмалар.
Амплитуда модуляцияси бўйича ишловчи радиоқабул қилувчи қурилмани ҳисоблаш.
Частоа модуляцияси бўйича ишловчи радиоқабул қилувчи қурилмани ҳисоблаш.
Интеграл микросхемали юқори частота трактига эга бўлган радиоқурилмани ҳисобдаш.
Радиоқабул қилувчи қурилмада кучайтиришни автоматик созловчи (АРУ, КАС) занжирни ҳисоблаш.
Гетерадин частотасини автоматик созловчи занжирни ҳисоблаш.
Курс ишининг мақсади талабаларни мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, бевосита ишлаб чиқаришдаги реал шароитларга мос техник ечимлар қабул қилиш ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир.
7. Мустақил тълим ва мустақил ишлар бўйича кўрсатма ва тасвиялар
Ушбу ўқув фани бўйича талабанинг мустақил иши маъруза конспекти ва тавсия этилган адабиётлар ҳамда Интернет материаллари билан ишлашни, ҳисоб график, лаборатория ишларини ўтишга таёргарлик кўришга ижодий ёндошиб, стандарт талабларига мос равишда ва ҳисоблаш техникасидан фойдаланиб мустақил бажаришни ўз ичига олади.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муаян фаннинг ҳусусиятларини хисобга олган қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
масофавий (дистанцион) таълим.
Do'stlaringiz bilan baham: |