Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг


Download 85.33 Kb.
bet1/7
Sana10.02.2023
Hajmi85.33 Kb.
#1188029
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ВМ Карори 332-сон ўзб 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН КОН-ҚУТҚАРУВ ҚИСМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ВА «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИНГ ОЧИҚ НЕФТЬ ВА ГАЗ ФАВВОРАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ҲАРБИЙЛАШТИРИЛГАН ҚИСМИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда).


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 декабрь,
332-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
ҚАРОРИ
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси «Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисида»ги ва «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг огоҳлантириш ҳамда очиқ нефт ва газ фаввораларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Ҳарбийлаштирилган қисми тўғрисида»ги
Низомларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари” тўғрисидаги Қонунининг 41-бандига мувофиқ, кон қутқарув қисмлари ва очиқ нефт ва газ фавворалари ҳақида огоҳлантириш ва уларни баратараф этиш хизматини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:



  1. Тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмлари тўғрисидаги низом №1 иловага мувофиқ;
“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясининг очиқ нефт ва газ фавворалари хақида огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш бўйича Ўзбек ҳарбийлаштирилган қисми низоми №2 иловага мувофиқ;

  1. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси томонидан бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда мазкур қарор билан тасдиқланган низомдаги талабларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар дастури ишлаб чиқилсин ва Вазирлар Маҳкамасининг геологик, ЁЭМ, кимёвий, нефткимёвий ва металлургик саноат масалалари Комплекси билан келишилган ҳолда тасдиқлансин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган баъзи қарорлар №3 иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

  3. Вазирликлар ва идораларга бир ойлик муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирилсин.

  4. Ушбу қарорнинг амалга оширилиш назоратини Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Г.И.Ибрагимовга юклатилсин.



Download 85.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling