«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари


Download 71.61 Kb.
bet18/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
вазирлар

37-модда. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари
Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, агар ушбу ҳужжатларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
7-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Aдминистрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда куч ишлатишга ваколатли бўлган тузилмалар, бошқа давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги
38-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ҳамкорлиги
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва унга ўзгартишларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади.
Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Вазирлар Маҳкамаси айрим аъзосининг ўзи раҳбарлик қилаётган давлат бошқаруви органи фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиши ҳамда зарур бўлганда уни истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари Қонунчилик палатасининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавобларни тақдим этади («ҳукумат соати»).
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари ҳамда комиссиялари мажлисларида ҳозир бўлиши ва сўзга чиқиши мумкин.
Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг айрим аъзолари фаолиятига тааллуқли масалалар қўйилган тақдирда, Бош вазир шу масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар олиш ва тушунтиришлар беришга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталари ва комиссияларининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарини ва комиссияларини келишилган муддатда хабардор қилади.
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки унга бўйсунувчи давлат бошқаруви органлари фаолиятига тааллуқли бўлган парламент сўрови, Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг шундай сўрови юборилган Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг аъзоси қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб тақдим этиши шарт.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек қонунларнинг ижро этилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирок этишига кўмаклашиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакили фаолият кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланади.
LexUZ шарҳи

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling