Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси (оак)


Тупроққа асосий ишлов бериш машиналари


Download 116 Kb.
bet3/6
Sana18.02.2023
Hajmi116 Kb.
#1210052
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
назарий-методологик дастур 2022

Тупроққа асосий ишлов бериш машиналари

Тупроқнинг физик ва технологик хусусиятлари. Тупроқнинг намлиги, қаттиқлиги, зичлиги, структураси, солиштирма қаршилиги фрикцион хусусиятлари ва ёпишқоқлиги.


Тупроққа асосий ишлов беришнинг технологик операциялари ва жараёнлари.
Тупроққа асосий ишлов берадиган машиналар ва улар иш органларининг умумий назарияси. Пона назарияси ва хусусиятлари. Эгри сиртли, икки ва уч ёнли пона ва уларнинг хусусиятларидан фойдаланиш.
Плуглар ва уларга қўйиладиган агротехник талаблар. Плугларнинг тавсифи.
Корпус турлари. Ағдаргичли, ағдаргичсиз, универсал, тезкор, ўйиқ, қурама ва дисксимон корпуслар. Корпус қисмлари. Лемех, ағдаргич, тирак тахтаси, корпус устуни. Плуг пичоқлари. Дисксимон, чопқисимон, ясси пичоқлар. Чимқирқар ва бурчаккесар.
Плугнинг ёрдамчи қисмлари: рама, ғилдирак, тиркагич, осгич ва сақлагичлар.
Тупроқ тури ва ҳолатига асосан плуг корпусларини танлаш.
Шудгорлаш агрегатини ишлатиш. Шудгорлашдаги жоиз бўлган чуқурлик ва унинг қийматини аниқлаш. Шудгорлаш агрегатининг ҳаракатланиш тартиби.
Тиркалма плуглар. Тиркалма плугни созлаш.
Осма плуглар. Осма плугни шудгорлаш чуқурлигига ўрнатиш. Осма плугдан фойдаланиш қоидалари.
Махсус плуглар. Ярусли (қатламлаб ҳайдайдиган) плуглар, уларнинг иш жараёни.
Плуг корпуси томонидан тупроқ палахсасини ағдариш жараёни. Корпус ишчи сиртини қуриш. Йўналтирувчи эгри чизиқни қуриш. Ясовчиларнинг шудгор деворига энгашиш бурчакларининг ўзгариш қонуниятлари. Корпус қолип чизиқларини қуриш. Корпус ёйилмасининг андозасини қуриш.
Тезкор ва винтсимон корпуслар. Винтсимон корпус сиртини қуриш.
Плугга таъсир этувчи кучлар ва дала тахтасининг ҳисоби. Корпусга таъсир этувчи кучлар. Плугнинг равон ҳаракатланиш шарти. Агрегатнинг бўйлама турғунлиги.
Плугнинг судрашга қаршилиги, уни камайтириш йўллари. Қаршилик кучининг соддалаштирилган формуласи. Қаршилик кучининг ўзгарувчанлиги.
Плугнинг фойдали иш коэффициентини аниқлаш.
Агрегат тезлигининг шудгорлашда сарфланадиган қувват миқдорига таъсири.
Плугнинг асосий ўлчамларини асослаш.
Чуқурюмшаткичлар ва чизелли плуглар, улар параметрларининг назарий ва амалий асослари.


  1. Download 116 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling