11
|
Тест ўтказиш
(50% ўқувчилар)
|
21
|
Қўшимча тест ўтказиш
|
12
|
-
|
-
|
4.7. USB-ташувчилар ва “Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклини тайёрлаш
USB-ташувчиларни тайёрлаш ва текшириш. Баъзан USB-ташувчилар бузилган бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳар бир USB-ташувчини ўқувчиларда тест ўтказишдан олдин текшириб кўриш муҳимдир. USB-ташувчиларни текшириб кўриш учун “Ўқувчиларда тест ўтказиш учун дастурлардан фойдаланиш бўйича қўлланма”да келтирилган кўрсатмаларга амал қилинг.
“Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклини тайёрлашни қуйидагича амалга оширинг:
“Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклини мазкур таълим муассасаси учун мўлжалланганлигини текшириб кўриш зарур. Иштирок этиш шаклида чоп этилган ўқувчиларнинг идентификаторлари ва пароллари “Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклларидаги маълумотлар билан аниқ мос келиши шартдир.
Иштирок этиш шаклига мос ҳолда “Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклида “1”дан бошлаб кетма-кет ўнг юқори бурчакда рақам қўйинг. Бу “Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклини ҳисоблашда ёрдам беради.
Иштирок этиш шаклида кўрсатилган биринчи ўқувчини топиб, Сиз рақам қўйган “Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклида ҳам шу ўқувчига айнан ўша парол қўйилганини текширинг.
Тест топширишда қатнашиши керак бўлмаган ҳар бир ўқувчининг “Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклида “Иштирок этмайди” деб ёзиб қўйинг.
“Ўқувчи ҳақида маълумот” шаклида “Иштирок этмайди” деган ёзув бўлган барча қатнашмайдиган ўқувчиларга Иштирок этиш шаклида “0” деб ёзиб қўйинг. (Булар шундай ўқувчиларки, уларнинг тестда қатнашиши кутилмайди).
4.8. Тест материалларини сақлаш ва конфиденциаллигини таъминлаш
Таълим муассасасида тестни ташкил этиш ва уни ўтказишга масъул шахс тадқиқотни ўтказиш мобайнида тест материалларининг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлаши зарур. Бу тест натижаларининг ишончлилиги ва валидлигини таъминлашда жуда муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |