Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Тест жараёнини ўтказиш режасини тайёрлаш


Download 198.77 Kb.
bet25/37
Sana22.04.2023
Hajmi198.77 Kb.
#1377051
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
PISA qo\'llanma (Yakun) 18.04

4.9. Тест жараёнини ўтказиш режасини тайёрлаш

Тест ўтказишдан олдин тахминан 1-2 ҳафта давомида қуйидагиларни ниҳоясига етказиш керак бўлади:



  • тест ўтказиш санаси, вақти ва жойини келишиб олиш ва ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида манфаатдор шахсларни огоҳлантириш;

  • тест ўтказилиши режалаштирилаётган биноларни олдиндан банд қилишни таъминлаш;

  • тест ўтказиш учун танлаб олинган ўқувчилардан тестга ручка, қалам, ўчирғич ва калькулятор олиб келишларини сўраш;

  • юқорида санаб ўтилганларни олиб келмайдиганлар учун қўшимча материалларни тайёрлаб қўйиш;

  • белгиланган вақтдан олдин тестни тугатадиган ўқувчилар ўқишлари учун китоблар ёки журналлар билан таъминлаш;

  • зарур ҳолларда таълим муассасаси ходимлари томонидан тест ўтказиш жараёнида ёрдам ташкил қилиниши;

  • таълим муассасаси АКТ мутахассиси томонидан компьютерда тест ўтказишдан олдин ёрдам ташкил қилиш (тизимга кириш, администратор ҳуқуқи билан тест ўтказиш дастурини ишга тушириш);

  • Иштирок этиш шакли ва тест учун танлаб олинган ўқувчилар рўйхатига зарур ўзгаришларни киритишни давом эттириш;

  • рўйхатдан чиқариш ҳақидаги қўшимча маълумотлар билан танишиш ва зарур ҳолларда тест учун танлаб олинган ўқувчилар рўйхатида уларни янгилаш;

  • агар Сизнинг таълим муассасангиз Кузатувчининг келиши учун танлаб олинган бўлса, у билан тест ўтказиш жараёнини муҳокама қилиш керак;

  • шунингдек, қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш керак бўлади:

- тест топширишга кеч қолган ва унга қўйилмайдиган ўқувчиларга нисбатан ҳаракатлар тартиби;
- тест топшириш вақтида ўзини ёмон ҳис қилаётган ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган вазиятлардаги ўқувчиларга нисбатан ҳаракатлар тартиби;
- турли сабабларга кўра вақтинчалик тестни ташлаб кетиш зарурияти туғилган ўқувчиларга нисбатан ҳаракатлар тартиби;
- тест топширгандан кейин ўқувчиларни қўйиб юбориш тартиби;
- тест ўтказиш жараёнини бўлиб қўя оладиган турли хил режалаштирилган тадбирлар (масалан, ўқув фавқулодда вазиятлар).



Download 198.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling