Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Православлик (Православие) тарихи ва таълимоти
Download 1.58 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир
Православлик (Православие) тарихи ва таълимоти
Православлик (Православие) (рус. чин эътиқод) – христианликнинг 1054 йилда бўлиниб кетиши натижасида шаклланган шу диндаги уч асосий йўналишидан бири. Мазкур йўналиш тарихан христианликнинг шарқий шаҳобчаси сифатида рўёбга чиқди ва шаклланди. У асосан, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Болқон мамлакатларида тарқалган. “Православ” атамаси юнонча “ортодоксия” сўзидан олинган бўлиб, илк давр христиан ёзувчилари асарларида учрайди. Православликнинг манбавий асослари Византияда шаклланди, чунки бу йўналиш у ердаги ҳукмрон дин эди. Дунё бўйича православликка эътиқод қилувчилар сони 217 миллион атрофида ҳисобланади. Унда католикликларда бўлганидек ягона марказ ҳозирга қадар йўқ. Бугунги кунда дунёда 15 та автокефаль (мустақил) Константинополь, Александрия, Антиохия, Қуддус, Грузин, Серб, Румин, Болгар, Кипр, Эллада, Албан, Поляк, Чехия, Словакия, Рус, Америка ва 4 та автоном мақомга эга православ черковлари мавжуд. Улар умумчерков аҳамиятига молик масалаларни ҳал этишда бир-бирлари билан алоқада бўлиб турадилар. Православлик диний таълимоти “Муқаддас ёзув” (“Инжил”) ва “Муқаддас ривоятлар”га асосланган. Бу ақидаларни православ черковлари илоҳий характерга эга, абадий ва ўзгармас деб билади. “Муқаддас учлик” - худонинг бир вақтнинг ўзида ҳам ягона, ҳам уч хил кўриниш (Ота-худо, Ўғил-худо-Исо ва Муқаддас Руҳ) да намоён бўлади, деб ишониш, инсонни туғма гуноҳкор деб билиш, Исонинг инсон қиёфасига кириб, ўз умматларини гуноҳдан халос этиш учун ўзини қурбон қилганини тан олиш, охиратга ва унда қайта тирилишга эътиқод қилиш, черковнинг худо ва одамлар ўртасидаги воситачи эканига ишониш православлик диний таълимотининг асосини ташкил этади. Православликда диакон, епископ, митрополит, патриарх каби диний рутбалар мавжуд. Пойтахт шаҳарларнинг епископлари митрополит деб аталади. Православ черковининг энг олий мансаби патриархдир. Христианликнинг 7 сирли маросими православликнинг ҳам асосини ташкил этади. Фақат уларнинг бажарилишида католиклар билан православлар орасида баъзи фарқлар бор. Православликда: - янги туғилган бола чўқинтирилаётганда сувга ботириб олинади; - муқаддас мой суртиш чўқинтиришдан сўнг кетма-кет маҳаллий руҳоний томонидан бажарилади; - оддий инсонлар ва руҳонийлар бир хил – квасли нон ва винодан тотинадилар; - никоҳ маросими черковда, руҳоний томонидан амалга оширилади. Эр-хотин фақатгина хиёнат сабабли ажрашишлари мумкин. Никоҳни фақат черков бекор қила олади; - христианликнинг бошқа конфессияларидан фарқли равишда “қора” ва “оқ” руҳонийлар фарқланади. Жумладан, “қора” руҳонийларда “целибат”, яъни уйланмаслик амалиёти мавжуд; - тавба маросимида католикликдан фарқли равишда тавба қилувчи ва руҳоний юзма-юз ўтирадилар. Қолган маросимларда сезиларли фарқ кузатилмайди. Православликда ибодат асосан маҳаллий тилда олиб борилади. Рождество, Пасха каби умумхристиан байрамлари православликнинг ҳам асосий маросимлари ҳисобланади. Черковлар бўлинганидан сўнг католиклар томонидан қабул қилинган ақидаларни православлар хато, “Муқаддас ёзув” ва “Муқаддас ривоятлар”га зид, деб ҳисоблайдилар. Шунингдек, черковлар бўлинишидан сўнг католиклар томонидан қабул қилинган байрамларни ҳам православлар нишонламайдилар. Православлар асосан қуйидаги байрамларни нишонлайдилар: Исо туғилган кун (Рождество Христово – дунё православларида 25 декабрь, Рус православ черковида 7 январь); Исонинг хатна қилиниши (Обрезание Господне – 14 январь); Исонинг чўқинтирилиши (Крещение Господне. Богоявление – 19 январь); “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд”лар бирлашган кун (Сретение Господне – 15 февраль); Илоҳий хушхабар (Благовещение Пресвятой Богородицы – 7 апрель); Исонинг Қуддусга кириши (Вход Господень в Иерусалим – 24 апрель); Пасха (Пасха Господня. Светлое Христово Воскресенье – 1 май); Исонинг осмонга кўтарилиб кетиши (Вознесение Господне – 9 июнь); Муқаддас учлик ёки Пятидесятница байрами (День Святой Троицы или Пятидесятница - 19 июнь); Яҳё пайғамбарнинг туғилган куни (Рождество Иоанна Предтечи – 7 июль); Ҳаворийлар Петр ва Павеллар куни (День святых первоверховных апостолов Петра и Павла – 12 июль); Исо Масиҳнинг Ермон тоғида нурланиши байрами (Преображение Господне – 19 августа); Биби Марямнинг вафоти (Успение Пресвятой Богородицы – 28 август); Яҳё пайғамбар қатл этилган кун (Усекновение главы Иоанна Предтечи – 11 сентябрь); Биби Марямнинг туғилган куни (Рождество Пресвятой Богородицы – 21 сентябрь); Исо михланган хочни тиклаш байрами (Воздвижение Креста Господня – 27 сентябрь); Биби Марямнинг 910 йилда Константинополь шаҳри қамали пайтида мўъжизавий пайдо бўлиши байрами (Покров Пресвятой Богородицы – 14 октябрь); Биби Марямнинг ота-онаси томонидан ибодатхонада хизмат қилиш учун топширилиши байрами (Введение во храм Пресвятой Богородицы – 4 декабрь).
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling