Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet64/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Ислом дини таълимоти
Исломнинг асосий манбаси бўлмиш Қуръони карим VII асрда нозил бўлган. Ислом таълимотига кўра, “Муҳаммад алайҳис-салом аввалги пайғамбарлар ишини давом эттирган, улар динини қайта тиклаган, қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар – Набий ва Расул”, деб тан олинади.
Набий – араб тилидан таржимаси “хабарчи”, “хабар етказувчи” маъноларини беради. Пайғамбарлар орасида уларга Аллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғамбарнинг китоб ва шариатини инсонларга ўргатиб, тарғиб қилганларни (Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Закариё каби) набийлар деб аталади.
Расул – араб тилида элчи маъносини англатади. Аллоҳдан алоҳида китоб ва шариат олган Иброҳим, Мусо, Исо каби пайғамбарлар “расул” даражасига эришган ҳисобланади. Зеро, Иброҳимга юзта саҳифа, Мусога Таврот ва Исога Инжил номли китоблар нозил қилинган бўлиб, шу билан бирга ўзларига хос шариат ҳам берилган. Муҳаммад алайҳис-салом ҳам алоҳида китоб ва шариат олган “расул”лардан ҳисобланади.
Мусулмон бўлишнинг асосий шарти имон келтириш ҳисобланади. “Имон” сўзининг луғавий маъноси “ишонмоқ”, “тасдиқламоқ бўлиб”, истилоҳда эса “Ла илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур расулуллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг расули”) калимасини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлашдан иборат. Имоннинг етти шарти қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига имон келтириш, яъни Аллоҳнинг Қуръони каримда ва Муҳаммад алайҳис-салом ҳадисларида баён қилинган барча исмлари ва сифатларига имон келтириш;

  2. Фаришталар – Аллоҳнинг нурдан яратган, унинг буйруқларини сўзсиз бажарувчи, унинг амридан ташқари чиқмайдиган хос бандалари деб ишониш;

  3. Илоҳий китобларга имон келтириш: Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳис-саломга Қуръонни юборганидек, бошқа пайғамбарларга ҳам китоблар юборган. Улардан бизга маълум бўлганлари: Иброҳим алайҳис-салом “Саҳифалари”, Мусо пайғамбарга берилган “Таврот”, Довуд пайғамбарга берилган “Забур” ва Исо пайғамбарга берилган “Инжил” китобларидир;

  4. Пайғамбарлар – Аллоҳ таоло томонидан инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун юборилган элчилари, деб имон келтириш. Барча пайғамбарлар бир-бирининг ишларини давом эттирган бир занжирнинг бўғинлари ҳисобланади. Қуръонда 25 пайғамбарнинг номлари зикр этилган. Ҳадисларда пайғамбарларнинг умумий сони 124 минг экани баён қилинган;

  5. Охират кунига ишониш: дунёнинг ибтидоси бўлгани каби унинг интиҳоси ҳам бор, бу дунё – инсонлар учун синов майдони, бу дунёда қилинган савоб ишлар учун мукофот, гуноҳ ишлар учун жазо бериладиган охират ҳаёти мавжуд деб ишониш;

  6. Тақдирга – инсонга етадиган яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан деб эътиқод қилиш;

  7. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш. Ислом таълимотига кўра, қиёмат куни бўлганда барча инсонлар қабрларидан турадилар ва маҳшаргоҳ майдонига йиғиладилар. У ерда барча одамлар дунёдаги амалларига қараб мукофот (жаннат) ёки жазо (дўзах)га маҳкум этиладилар.

Ислом динининг беш асосий рукни бор: 1. Имон, яъни шаҳодат (араб. –гувоҳлик бериш); 2. Намоз ўқиш; 3. Закот (араб. – поклаш, ўсиш, ортиб бориш); 4. Рўза тутиш; 5. Ҳаж – қодир бўлган киши учун умрида бир марта Макка шаҳридаги Каъбани зиёрат қилиш ва ушбу ибодат ўз ичига оладиган арконларни адо этиш.




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling